Жорий йилининг 28 январида Тошкент шаҳрида Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти, академик Б.С.Юлдашев билан ёш олимлар ўртасида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Унда ФА Навоий бўлими ёш ходимлари ҳам қатнашди.


Тадбир давомида Б.Юлдашев сўнгги йилларда Республикада фан ва та'лим соҳасида юз бераётган ўзгаришлар, олимлар ва ўқитувчиларга, ҳусусан, уларни моддий рағбатлантиришга, самарали фаолият олиб бориш учун шарт шароитларни яхшилашга ва жамоатчилик нуфузини оширишга кучайган э'тибор ҳақида гапирди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёэвнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида қўйилган вазифалар шуни кўрсатмоқдаки, бу йўналишдаги ишлар нафақат давом эттирилибгина қолмай, балки унинг устувор йўналшларидан бири эканлигини ма'лум бўлмоқда. Хусусан, “биз Ўзбекистонни ривожланган мамлакатга айлантиришни мақсад қилиб қўйган эканмиз, бунга фақат жадал ислоҳотлар, илм-ма'рифат ва инновасия билан эриша оламиз” деб та'кидлаган. Жорий йилда математика, кимё-биология, геология каби йўналишларда фундаментал ва амалий тадқиқотлар фаоллаштирилиб, олимларга барча шарт-шароитлар яратиб берилади, шунингдек, илм-фан соҳасида фундаментал ва инновасион тадқиқотлар учун мақсадли грант маблағларини ажратиш механизмини тубдан қайта кўриб чиқилади.
Бехзод Содиқович ёшлар ғайратга тўла, улар яратилган шароит ва имкониятлардан унумли фойдаланишлари, берилган ишонч учун жавобгарликни ҳис қилишлари кераклигини та'кидлади, чунки илм-фан ва мамлактнинг келажаги уларнинг қўлида. Ўз ҳаётларини илм-фан билан боғлашга қарор қилган ёш йигит-қизлар ўзлари устуда тинимсиз ишлашлари чет тилларини ўрганишлари ва ўз тадқиқотларида энг янги усул ва технологиялардан фойдаланишлари кераклигини айтиб ўтди. У сувни тозалаш ва зарасизлантириш, тупроқнинг шўрланиши ва бошқа муаммоларни ҳал этиш каби долзарб масалаларга тўхталди.
Йиғилишда шунингдек, муассасаларда ўтказиладиган илмий-техник семинарлар сонини кўпайтириш зарурлиги ҳақида сўз юритилди, илмий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш ва уларнинг натижаларини тижоратлаштириш учун қандай чоралар кўрилганлиги қайд этилди. Очиқ мулоқотда ёш олимлар имтиёзли турар жой олиш, лаборатория жихозларини янгилаш, хорижий илмий журналларда мақолалар нашр этиш каби масалаларни кўтарилди.
Февзи ИСТАБЛАЭВ,
бўлимнинг матбуот котиби.