+998 79 223 42 15

Истиқболли хамкорликнинг янги имкониятлари

3 дақиқа 3 656 кўришлар

Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлими билан Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси қошидаги Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти ўртасида хамкорлик меморандуми имзоланди. Ушбу меморандумни имзоланиши регионнинг иқтисодий ривожланишга ва экологик масалаларига оид лойиҳаларни амалиётга жорий этишда ҳар иккала томон учун манфаатли бўлган имкониятларни яратади.

Мазкур ҳужжат томонларнинг илмий ва техник имкониятларини ўзаро бирлаштириб регионнинг экологик тизимини яхшилашга, озиқ-овқат хавфсизлигини та'минлашга, самарали ва сермаҳсул маданий яйловларни, павловний, хандон писта ва ёнғоқ плантасияларини яратишга йўналтирилган фундаментал, амалий ва инновасион лойиҳаларни ҳамда яратилган доривор ўсимликлар кластерларида яйлов ўсимликлари, буталар ва дарахцимон ўсимликларни худуд шароитларига мослаштириш, инновасион технологияларни ўрмончилик ва қишлоқ хўжалигига жорий этиш орқали ўсимликларни мамлакатимиздаги дашт ва қурғоқчил регионлари шароитларига мослаштиришнинг оптимал йўлларини аниқлашга оид илмий тадқиқот ишларини биргаликда амалга ошириш масалаларини ҳал қилишга қаратилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йилнинг 2 март куни Навоий вилоятига қилган сафарларида Нурота раёнидаги 10 минг гектар лалми ерда писта етиштиришга мўлжалланган интенсив плантасиялар яратиш тўғрисидаги лойиҳа билан танишгач, қишлоқ хўжалигида илмий ёндашувнинг йўқлиги сабабли кўпчилик маданий ўсимликлардан юқори ҳосил олинмаётганлиги ва, бундан буён илм-фан ютуқларини шу соҳага жорий этишга э'тибор қаратилиб, дехқонлар бу жараённинг барча босқичларида – уруғни экишдан тортиб, токи ҳосил йиғиб олингунига қадар олимлар билан биргаликда ишлашлари кераклигини та'кидлаб, “... ҳосил қанчалик кўп бўлса ва экспортга йўналтирилса, деҳқон шунчалик бой бўлади. Бизнинг асосий мақсадимиз айнан мана шундадир”, - деб ушбу масалага алоҳида урғу берганлар. Мазкур хамкорлик меморандуми Президентимиз томонидан белгиланган вазифаларни бажаришга қаратилган.

Бу соҳада ФА Навоий бўлими олимлари ма'лум даражада дала синовларида ўз самарадорлигини исботлаган илғор тажрибага ва инновасион ғоя ва ишланмаларига эгалар. Масалан, Бўлим ўзининг ЎХИТИ билан хамкорликда амалга оширилиши режалаштирган янги лойиҳаларини амалга оширишда, зарур бўлса, ўта енгил авиасия – Кўптармоқли авиасия-ишлаб чиқариш корхонаси Мчж «Агро Парвоз» мотодел'тапланларини, Нурота туманидаги «Умирбек» кўптармоқли фермер хўжалигининг махсус техникаларини ҳамда Бўлим билан ўзаро хамкорлик меморандумлари мавжуд бўлган бошқа бир қатор ташкилот ва муассасаларнинг имкониятларини ҳам жалб қилиш имкониятига эга. Айрим лойиҳаларни Навоий бўлимининг “Қизилқум илмий-тадқиқот тажриба стансияси” ДУК базасида амалга ошириш мумкин бўлиб, бунда Навоий вилояти хокимиятининг кўмаги зарур бўлади. Бундан ташқари, барча бошқа соҳалардаги каби, бу соҳада хам Ўзбекистон индустриясининг етакчиси – Навоий кон-металлургия комбинати ҳам ма'лум даражада ёрдам бериши мумкин.

Ушбу хамкорлик меморандумининг биринчи босқичида яйлов ва доривор ўсимликлар уруғчилиги базасини яратиш лойиҳасини жорий этиш кўзда тутилган бўлиб, бунда Бўлим олимлари томонидан патентланган усулда уруғларга ишлов берилиши режалаштирилган. Бу усулнинг моҳияти - уруғларни юқори гигроскопик хусусиятга эга бўлган бентонит гилининг кукуни билан қобиқланишида бўлиб, бундай капсулада уруғлар униб чиқиши учун зарур бўлган намлик сақланади. Чунки бентонит – ўсимлик уруғи ўсиши учун зарур бўлган микроэлементларга табиатан бой гил бўлибгина қолмай, гидрогел' – сун'ий полимер моддага нисбатан анча арзон воситадир.

Бундан ташқари, ФА Навоий бўлими олимлари ва “Электрокимёзавод” АЖ ҚК мутахассислари хамкорлигида яратилган янги препаратлар билан ўсимликларни баргидан озиқлантиришда бентонит гили суспензиясидан фойдаланиш ҳам ўсимликларнинг ўсиш жараёнини сезиларли даражада жадаллаштириши аниқланган. Мазкур, ўсимликларни ўғитлар билан баргидан озиқлантиришда бентонит гили суспензиясидан фойдаланиш усули мамлакатимизнинг бир нечта худудларидаги пахта далаларида тажриба синовларидан ўтказилиб самарали натижаларга эришилганлиги туфайли, лойиҳа доирасида ушбу инновасион усулдан ҳам кенг фойдаланилиши режалаштирилган.

Фанлар академияси Навоий бўлими билан Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти хамкорликда амалга оширадиган лойиҳалар мамлакатимизнинг чўл-дашт зоналари экологиясини асраш, табиий яйловлар ҳолатини яхшилаш ҳамда саксовул каби чўл ўсимликларининг ўсиш худудларини кенгайтириш орқали тупроқ эррозиясининг олдини олиш ва чорвачиликни ривожлантиришга қаратилган.

Жахонгир ГУЛЯМОВ,

ФА Навоий бўлими.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими