Шу кунларда Ўзбекистон Республикасида “Innoweek.уз-2023” Инноватсион ғоялар ҳафталиги ўтказилмоқда. Навоий вилоятида ҳам “Креатив та'лим ва инноватсиялар – Янги Ўзбекистон тараққиётининг асоси” шиори остида “Innoweek.уз-2023” Ҳудудий инноватсион ғоялар ҳафталигига 17 октябрда старт берилди. Биринчи куни “Ёшлар куни” этиб белгиланган бўлиб, Навоий шаҳрида бир қатор тадбирлар ўтказилди.


Жумладан, Ёшлар маркази биносида ёшларнинг инновацион лойиҳалар ва маҳсулотлари кўргазмасида Фанлар академияси Навоий бўлими докторантлари, Навоий вилояти олий ўқув юртлари талабалари ҳамда турли марказлар тингловчилари ўз ишланмалари билан қатнашдилар.
Бўлим докторантларининг ишланмалари кўргазма экспонатлари билан танишган мутахассисларда катта қизиқиш ўйғотди. Жумладан, Дадахон Жўраев “Биттер сепаратори машинасида чигитли чиқиндилардан озуқа олиш технологиясини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш”, Зарифахон Бабаева “Ноан'анавий дуккакли экинларни етиштириш агротехникасини ишлаб чиқиш”, Собитжон Адилов “Чўл яйлов озуқабоп ўсимликларидан юқори ҳосил олиш агротадбирларини такомиллаштириш (Нурота тоғ олди адир шароитида)”, Миржалол Тухтамишевлар “Қизилқум яйловларида қоракўл қўйларининг генофондини сақлаш ҳамда рангли қоракўлчиликни ривожлантириш” лойиҳалари билан қатнашдилар ва тадбир ташқилотчиларининг ташаккурномаларини олишга сазовор бўлдилар.
Шунингдек, Бўлимнинг биринчи босқич таянч докторанти Ўктам Умиров “Табиий минерал ресурслар асосида оқова сувларни тозалаш учун сорбентлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш” лойиҳаси билан Ҳафталик доирасида ўтказилган “Келажак инновацион тадбиркорлари” стартап лойиҳалар танловида қатнашиб, ғолиблар сафидан жой олди ҳамда сертификат ва эсдалик совғаси билан тағдирланди.

Та'кидлаш жоизки, Ҳудудий инновацион ғоялар ҳафталиги яна уч кун давом этади. Жумладан, 18 октябр “Стартаплар куни” Қизилтепа тумани Coworking марказида, 19 октябр “Илм-фан ва тижоратлаштириш куни” Кармана тумани Навоий инновациялар институтида ва 20 октябр “Креатив та'лим куни” Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетида ўтказилиб, уларда ҳам бир қатор кўргазмалар, танловлар ва учрашувлар ўз ўрнини олган.
Бундан ташқари, “Innoweek.уз-2023” Халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги Тошкентда бўлиб ўтмоқда. Унда ФА Навоий бўлими “Геология, қазиб олиш, қимматбаҳо, рангли металларни ва уранни қайта ишлаш бўлими” мудири Шерзод Шарипов “Саноат ишлаб чиқариш корхоналари учун кенг қўлланиладиган (микрокал'сит) майдаланган мармар кукунини ишлаб чиқиш” лойиҳаси билан қатнашмоқда.
Февзи ИСТАБЛАЕВ,
ФА Навоий бўлими матбуот котиби.