Болгария Республикаси “Paulownia БГ” Мчж билан тузилган ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум асосида Фанлар академияси Навоий бўлими раҳбарияти ва ходими сентябр' ойи охирида тажриба алмашиш мақсадида ушбу Европа мамлакатининг бир қанча корхоналарига таклиф билан ташриф буюрдилар.
Хусусан, Бўлим раиси Абдуразак Мирзаев, халқаро алоқалар ва тижоратлаштириш масалалари бўйича раис ўринбосари Қувондиқ Нурбоев ва таркибий бўлим мудири Ўктам Хакимовлар “Paulownia БГ” Мчж бош менеджери Джан Дуралов ҳамроҳлигида уни компаниясининг повловния плантасияларига ташриф буюриб, ушбу тезўсар дарахтларни етиштириш бўйича ишлаб чиқилган технология билан танишдилар. Ма'лум бўлишича, павловниянинг нормал ривожланиши учун жуда кўп миқдорда сув зарур бўлади ва Болгариянинг нам иқлими ва мунтазам ёмғирлар ўсимликларни сув билан қўшимча суғоришсиз та'минлаши мумкин. Муҳокама давомида томонлар павловниянинг айнан ушбу жиҳати уни Ўзбекистон шароитига мослаштиришда мавжуд технологияга ўзгартириш киритишни талаб қиладиган асосий масала деган хулосага келишдилар.
Та'кидлаш жоизки, “Paulownia БГ” Мчж кўмагида Нурота туманининг “Умрбек” фермер хўжалигига қарашли 1 гектар лалми ерида Навоий бўлимининг повловния плантасияси ташкил этилди. Келгусида плантасияни 50 гектаргача кенгайтириш режалаштирилган. Ушбу мақсадга эришиш учун 2022 йилда Навоий бўлими са'й-ҳаракатлари ва “Paulownia БГ” Мчжнинг молиявий кўмаги билан Нуроталик 7 нафар ёшлар Болгариядаги павловния плантасияларида амалиёт ўташди. Бундан ташқари, яна 10 киши ушбу мамлакатга 2023 йилда амалиёт ўташ учун юборилди.
Улардан саккиз нафари Велико Тирново Плаково қишлоғидаги “Агро Солеи Еоод” фермер хўжалигида ишлаш учун қолишди. Навоий бўлими делегасияси жойига бориб, ФХ раҳбари Георги Тончев билан учрашди. Унинг сўзларига кўра, фермада 950 бош қорамол мавжуд, улардан 450 таси сигир ва уларнинг ҳар бири кунига 40 литргача сут беради. Ишнинг асосий қисми механизасиялашган, аммо меҳнат ресурслари етишмайди, шунинг учун у мамнуният билан чорвачилик бўйича катта тажрибага эга Ўзбекистон фуқароларини ишга олишди.

Учрашув давомида томонлар ҳамкорлик меморандумини имзоладилар. Ҳужжатда меморандумнинг умумий мақсадига эришиш учун ваколатларидан келиб чиққан ҳолда Навоий бўлими “Агро Солеи Еоод” Фхга Бўлим олимлари томонидан ишлаб чиқилган ёввойи озуқабоп ва қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш ҳамда Болгария Республикасини қизиқтириши мумкин бўлган бошқа инновасион технологиялар тўғрисида ма'лумот беради, фермер хўжалиги эса Болгарияда қорамолларни кўпайтириш, сут ва сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш тажрибаси ҳамда Ўзбекистон Республикасини қизиқтириши мумкин бўлган бошқа тадқиқотлар натижаларини Навоий бўлими билан ўртоқлашади.
Ушбу вазифаларни амалиётга жорий этиш учун томонлар Ўзбекистон-Болгария қўшма корхонасини ташкил этиш ниятида. Бундан ташқари, томонлар тадқиқотчиларнинг ўзаро амалиётлари ва хизмат сафарларини ташкил қилишлари, шунингдек, сайёр мастер-класслар ўтказишлари мумкин.

2023 йил охиригача Георги Тончев Ўзбекистонда тадбиркорлик учун яратилган шарт-шароитлар билан танишиш ва қўшма корхона ташкил этиш учун жой танлаш, шунингдек, Қкни ташкил этиш шартлари ва ташкилий масалаларни жойида муҳокама қилиш учун Навоийга келишига келишиб олинди.
Бундан ташқари, сентябр ойи ўрталарида Навоий бўлими раиси Абдуразак Мирзаев Ўзбекистон делегасияси таркибида Тожикистон Миллий фанлар академиясида бўлиб ўтган Марказий Осиё мамлакатлари олимларининг биринчи форумида қатнашди. Халқаро тадбирнинг очилишида Марказий Осиё давлатлари олимлари ўртасида самарали ҳамкорликни ривожлантириш ва минтақанинг барча мамлакатларига хос бўлган турли муаммоларнинг аксариятини тўлиқ ҳамкорлик ва мувофиқлаштиришда кўриб чиқиш зарурлиги та'кидланди.

А.Мирзаев “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлими мисолида Янги Ўзбекистонда фан, та'лим ва ишлаб чиқариш интеграцияси” мавзусида ма'рузасини ўқиб, иштирокчиларни Бўлим фаолияти билан таништирди ҳамда уларга самарали, ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли ҳамкорликни таклиф этди. Ушбу масалага Тожикистон, Туркманистон ва Қозоғистоннинг ўнга яқин илмий-тадқиқот муассасалари ижобий жавоб беришди. Ушбу босқичда уларнинг ярмидан кўпи билан ҳамкорлик келишувлари имзоланди, қолган қисми тасдиқлаш жараёнида.
ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.