+998 79 223 42 15

Илмий ишланмаларни тижоратлаштириш сари қўйилган навбатдаги қадам

2 дақиқа 4 020 кўришлар

Шу кунларда дастлабки музокаралардан сўнг Фанлар акадеияси Навоий бўлими билан кўптармоқли «Умирбек» фермер хўжалиги ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома имзоланди. Бу шартнома Бўлимнинг илмий ишланмаларини қишлоқ хўжалиги соҳасида тижоратлаштириш сари қўйилган навбатдаги қадам бўлди.

«Умирбек» ФХ Нурота туманида жойлашган бўлиб, ушбу хўжалик тасарруфида 361 гектар суғориладиган ер, ер ости сувларидан суғориш мақсадида фойдаланиш учун 17та қудуқ, 32та қишлоқ хўжалиги ва бошқа турдаги техникалари, сабзавот ва меваларни қуритиш ҳамда полиэтилен қувурларни ишлаб чиқариш сехлари мавжуд.

Ҳамкорлик тўғрисидаги мазкур шартномада илмий-тадқиқот фаолияти учун ФА Навоий бўлими томонидан бўлим раиси А.Мирзаэв, мазкур фаолият натижаларини амалиётга жорий этилиши учун эса «Умирбек» ФХ томондан хўжалик раиси Г.Нарзуллаэв мас'ул эканликлари белгиланган.

Хусусан, имзоланган шартномага мувофиқ, бўлим олимлари қишлоқ хўжалиги экинларининг маҳаллий шароитга нисбатан мослашган турларини танлаш, уларнинг ҳосилдорлигини ошириш, зараркунандаларга қарши курашиш ҳамда сабзавот ва меваларни қайта ишлаш бўйича илмий асосланган тавсия ва таклифлар тайёрлаш билан шуғулланадилар. Буларнинг барчаси инновацион ғоялар ва ишланмаларни синовдан ўтказиш ва амалиётга жорий этиш асосида амалга оширилади. Бу жараёнда олимлар Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, халқаро ва бошқа жамғармалар томонидан э'лон қилинган танловларда иштирок этиш учун фундаментал, амалий, инновасион ва стартап лойиҳалар тайёрлайдилар. Лойиҳа танловдан муваффақиятли ўтган тақдирда фермер хўжалиги банк томонидан ажратилган маблағларни лойиҳанинг мақсад ва вазифларини бажаришга сарфлаш ҳамда тайёр маҳсулотни сотиш орқали имтиёзли кретидни ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олади.

Инновацион ғоя ва ишланмалардан фойдаланилгани учун ушбу фаолиятдан олинган фойданинг 20 фоизи Бўлимнинг ҳисоб рақамига ўтказилади. Бироқ, томонларнинг ҳар бирини умумий ишга қўшган ҳиссасини хисобга олиб, фойданинг томонлар ўртасидаги тақсимоти 5 фоиздан 50 фоизгача бўлиши мумкин.

Та'кидлаш жоизки, Бўлим олимлари томонидан Нурота туманида томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш орқали 10 гектар лалми (суғорилмайдиган) ерда узумзор яратишга қаратилган амалий лойиҳа тайёрланган бўлиб, айни вақтда Инновасион ривожлантириш вазирлигига кўриб чиқиш учун юборилган.

Февзи ИСТАБЛАЭВ,

Фанлар академияси Навоий бўлими матбуот котиби.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими