2022 йилнинг 20 апрелида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти, академик Бехзод Содиқович Юлдашев ва витсе-президенти, академик Бахтиёр Тўлаганович Ибрагимовлар билан Навоий бўлими раҳбарияти, илмий ходимлари, докторантлари ва стажёр-тадқиқотчилари ўртасида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Б.Юлдашев кириш сўзида сўнгги йилларда Ўзбекистонда фан ва та'лим соҳасида юз бераётган ўзгаришлар, олимлар ва ўқитувчиларга, ҳусусан, уларни моддий рағбатлантиришга, самарали фаолият олиб бориш учун шарт шароитларни яхшилашга ва жамоатчилик нуфузини оширишга кучайган э'тибор ҳақида гапирдилар. Шунингдек, илм-фанга ўзини бағишлашга қарор қилган ёшлар олдида барча эшиклар очилганини, фақат мамлакат тараққиётига ўз ҳиссасини қўшиш истагини билдириш зарурлигини та'кидладилар. Навоий вилоятида саноат корхоналари нисбатан кўп бўлганлиги ва зич жойлашганлиги туфайли маҳаллий ёш олимлар илмий ишланмаларни ҳаётга татбиқ этиш учун барча имкониятларга эга ва бундан фойдаланиш керак.

Фанлар академияси бўлимини очиш танлови Навоий вилоятига тушганининг сабабларидан бири ҳам шу. 2022 йилнинг июн ойида ушбу муҳим санага беш йил бўлади. Ўтган давр мобайнида Бўлим томонидан самарали ишлар амалга оширилди, уларнинг натижаларини кенг жамоатчиликка етказиш керак. Тадбир иштирокчилари Б.Юлдашевнинг мазкур сана арафасида Навоий шаҳрида кўргазма-ярмаркани ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватладилар.
Сўнгра ФА Навоий бўлими раиси А.Мирзаев меҳмонларга Бўлимда олиб борилаётган илмий изланишлар ва истиқболли ишланмалар тўғрисида ма'лумот берди. Хусусан, Бўлимда бентонит гиллари кукуни билан қобиқлаб экиш ва экинларни баргидан ўғитлар билан озиқлантиришда бентонит гилларининг 2-фоизлик суспензиясидан фойдаланиш инновацион услублари ғўза ниҳолларининг 2-3 кун олдин униб чиқиб, соғлом ва бақувват бўлиши ҳамда ҳосилдорликнинг 10-15 фоизга ошишига ёрдам беради. Ушбу инновацион услублар буғдойнинг “Дурдона” навида синалганда гектаридан 31,6 фоизгача қўшимча ҳосил олишга эришилди.

Тасқазган кони графит рудасини бойитишнинг инновацион технологияси ишлаб чиқилди. Натижада лаборатория шароитида графитли қаламлар, пайвандлаш электродлари ва юқори ҳароратга чидамли оловбардош материалларнинг намуналари олишга эришилди. “Бекобод-Огнеупор” Мчж Қкнинг тегишли синов далолатномалари олинди.

Вауш кони доломитидан саноат тармоқларининг кўпгина корхоналари учун зарур хом ашё ҳисобланган магний оксиди олишнинг комбинасияланган янги усули ишлаб чиқилди. Магний оксиди республикадаги минерал ўғитлар, қурилиш материаллари ва оловбардош буюмлар ишлаб чиқариш корхоналарида ҳамда фармасевтика саноати ва тиббиётда кенг қўлланилади.
Вермикулит хом ашёсини чуқур қайта ишлаш орқали вермикулитни кўпчитиш технологиясини такомиллаштириш, иссиқҳона шароитида қишлоқ хўжалиги учун кўчатларни етиштиришда фойдаланиладиган, зарур органик-минерал озуқалар билан тўйинтирилган биопарчаланувчан тувакчалар, шунингдек қурилишда фойдаланиш учун вермикулитли иссиқликдан ҳимояловчи ва оловбардош плиталар ишлаб чиқариш технологияси ишлаб чиқилди.

Бойитилмаган Марказий Қизилқум фосфорит рудасидан экстраксион фосфор кислотаси олиш технологиясини кўллаш натижасида таркибида 20 фоиз фосфор пентоксиди бўлган куйдирилмаган фосфоритлардан экстраксион фосфор кислотасини олишга эришилди. Ушбу кислота минерал ўғитлар ва тузлар ишлаб чиқариш учун хом ашё сифатида ишлатилади. Шу билан бирга ушбу технология доирасида соф дикал'сий фосфат тузидан тозаланган фосфор кислотаси ва тиббий гипс ҳам олиш мумкин.
Кварс қумларини инновацион пул'сацион колонналар ёрдамида суткасида 500 тоннагача қумларни бойитиш фабрикаси лойиҳаси ишлаб чиқилган. Ушбу пул'сацион колонналардан фойдаланиш қум доначалари юзасини лой қопламалари ва темир оксидларидан юқори даражада сифатли тозалаш имконини беради ва уларни графит рудасини бойитиш учун ҳам ишлатиш мумкин. Унининг кичик хажмли тажриба ускунаси тайёрланди.

2021 йилнинг 23 декабрида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлими томонидан “Ўрта Осиё геологиясини ўрганишнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари” номли Халқаро илмий-амалий конференсия ўтказилди.
Анжуманда Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия Федерацияси, Белоруссия, Латвия ва Хитой Халқ Республикасиинг 30дан ортиқ турли илмий-тадқиқот институтлари, олий ўқув юртлари, компания, корхона ва ташкилотларидан 100га яқин етук геологлари ва турдош йўналишлардаги таниқли олимлари, тадқиқотчилари, докторантлари ва талабалари иштирок этди. Башоратланган ва тасдиқланган захираларга эга фойдали қазилма конларининг жойлашуви янгиланган ма'лумотлар ва хариталари билан беш жилдли “Ўрта Осиё геологияси” илмий рисоласини тайёрлаш асосий муҳокама мавзуларидан бири бўлди. Яқинда анжуманда иштирок этган саккиз давлат муаллифларининг 150 дан ортиқ мақола ва тезисларини ўз ичига олган икки жилдлик конференсия материаллари тўплами нашр этилди.
Шунингдек, 2018 йилда Бўлимда докторантура очилганилиги тўғрисида ма'лумот берилди. Докторлик диссертациялар ишлаб чиқариш корхоналари, жумладан, Навоий кон-металлургия комбинатининг муаммоли масалаларини ечишга қаратилган. Бўлимнинг 1та Dsc докторанти ва 7та Пҳд таянч докторантлари, шинингдек 3таси муддатидан олдин ўз диссертацияларини муваффақиятли ҳимоя қилдилар. 2022 йилнинг апрелида яна бир таянч докторанти диссертациясини муддатидан олдин ҳимоя қилиши кутилмоқда.
2020 йилдан бошлаб эса Бўлимда Стажёр-тадқиқотчилар институти фаолият кўрсатмоқда. Ўғил-қизлар магистратура босқичидан сўнг бу ерга танлов асосида кириб, таянч докторантурага келгусида топшириш мажбурияти билан ма'лумотларни тўплаш ҳамда бўлажак илмий-тадқиқот ишларининг мақсад ва вазифаларини белгилаш учун зарур ишларни амалга оширишлари мумкин. Фанлар академияси президентининг ёшлар билан суҳбати чоғида ма'лум бўлишича, стажёр-тадқиқотчилар институтида бир йил докторантурага йўл очиш учун камлик қилади. Уни икки баробарга ошириш таклиф қилинди.
Бундан ташқари, очиқ мулоқотда Булим қошидаги докторантурада экология ва геномика йўналишларини очиш, зарур лаборатория жиҳозларини олиш каби масалалар кўтарилди. Биринчи ҳолда, расмий сўровни асослантирилган ҳолда тайёрлаш, иккинчи ҳолатда эса нафақат бюджет маблағларига таяниш, балки халқаро грант танловларида қатнашишга ҳаракат қилиш тавсия этилди.
Учрашувда, шунингдек, муассасаларда ўтказиладиган илмий-техник семинарлар сонини кўпайтириш зарурлиги ҳақида сўз юритилди, илмий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш ва уларнинг натижаларини тижоратлаштириш учун қандай чоралар кўрилганлиги қайд этилди.

Тадбирдан сўнг Б.Юлдашев ва Б.Ибрагимовлар Бўлим томонидан Нурота тумани “Умрбек” фермер хўжалиги билан ҳамкорликда евротехнология асосида ташкил этилган павловния плантасиясига ташриф буюрдилар. Бунда кўчатзор майдони 1 гектар бўлиб, парваришхонага 0,4 га ер ажартилган. Бу ерда 2022 йилнинг апрел ойининг бошларида 1000та павловния кўчати ва 2000 дона қаламчалари экилди. Улар Болгариянинг “Paulownia БГ” Мчж томонидан бепул юборилди, шу жумладан, транспорт харажатлари ҳам қопланди. Шунингдек, Қирғизистонлик ҳамкорлар, я'ни “Қут Дарак” Мчж орқали Болгария томони кўчатларнинг нормал ўсиши ва бегона ўтлар ўсишининг олдини олиш учун зарур бўлган махсус плёнкани ҳам юборди. Плантасияда томчилатиб суғориш тизими ўрнатилган.
Келгуси йилда “Шандонг Фатонг” Хитой тадқиқот институти ўзининг павловния кўчатларини беради. Шунда Ўзбекистонда павловни етиштириш бўйича Европа ва Хитой технологияларини солиштириш мумкин бўлади.
Келажакда Нурота полигонида тажриба тариқасида майдонининг бир қисмида ёқилғи брикетлари олиш мақсадида павловния дарахтлари экилади, иккинчисида – баргларидан чорвачиликка ем-хашак олиш учун, учинчиси - кўчатзор учун ажратилади, асосий майдони эса - ёғоч олиш учун. Шунга кўра, келгусида плантасия яқинида тегишли сехлар барпо этилади ва буларнинг барчаси биргаликда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш кластерига асос бўлади.
Ижобий натижалар тажрибани Ўзбекистон бўйлаб тарқатиш имконини беради, ёш тадқиқотчилар эса паловниянинг мамлакатимиз агроиқлим шароитларига мослашуви бўйича илмий иши учун ма'лумотлар олишлари мумкин бўлади.
2022 йилнинг 21 апрелида эса Бўлимнинг илмий-тадқиқот лабораториясига экскурсия ташкил этилди. Докторантлар ва стажёр-тадқиқотчилар олиб борилаётган тажрибалар ҳақида сўз юритдилар, э'тибор қаратиш лозим бўлган масалаларни кўтардилар.
Шу ўринда та'кидлаш жоизки, Хитой Халқ Республикасининг Тошкентдаги элчихонаси тез ойларда илмий-техник соҳадаги икки томонлама алоқаларни ривожлантириш мақсадида ФА Навоий бўлимига тегишли жиҳозлар харид қилиш учун 14 минг Ақш доллари миқдорида молиявий ёрдам кўрсатишга тайёр. Икки йил аввал ХХР элчихонаси бинокуляр микроскоп, иономер, портатив пҳметр ва кондуктомер, спектрофотометр, сув хаммоми, дистилятор, қуритиш шкафи, магнит аралаштиргич, қиздирувчи плиталар ҳамда лаборатория идишлари ва мебеллари сотиб олишга ҳомийлик қилган эди.
Йиғилиш якунида Фанлар академияси раҳбарияти Навоий бўлимида барча зарур йўналишлар бўйича ижобий изчил ишлар амалга оширилаётганини та'кидладилар. Тадбир иштирокчилари ФА Навоий бўлими ташкил этилганининг 5 йиллигини нишонлашга бағишланган тадбирларда конструктив мулоқотни давом эттиришга келишиб олдилар.
Февзи ИСТАБЛАЕВ,
ФА Навоий бўлими матбуот котиби.