Ўтган ҳафтада Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлими икки нафар таянч докторантлари техника фанлари фалсафа доктори (Пҳд) диссертасияларини муваффақиятли ҳимоя қилдилар.

Шундай қилиб, 2022 йилнинг 21 апрелида Шерзод Шарипов Ҳ.М.Абдуллаев номидаги Геология ва геофизика институти ҳузуридаги илмий кенгашнинг мажлисида 04.00.01 – “Умумий ва минтақавий геология” ихтисослиги бўйича “Марказий Қизилқумда кўл-тупроқли туз тўпланишининг литологик ва структуравий хусусиятлари” мавзусида диссертасия ишини ҳимоя қилди.
Тадқиқотлар давомида Ш.Шарипов томонидан Марказий Қизилқумда ҳар бир ўрганилган об'ектда илк бор тузлар ҳосил бўлиш жараёнининг хусусиятлари ҳамда хлорид ва сул'фатли натрий таркибли тузлар тўпланишига та'сир қилувчи геологик омиллар илмий асосланди. Тузли кўллар ичида Тузқудуқ ва Лавлакан кўлларининг тузга тўйинган шўр сувида бромнинг энг кўп миқдори, шунингдек, ҳудудлардаги тузли ҳосилалар шаклланадиган сув хавзаларида туз тўпланишининг литологик ва структуравий шароитлари ҳамда седиментасиянинг геологик ва геоморфологик турлари аниқланди. Мавсумий туз тўпланишининг интенсивлиги ва тўйинган шўр сув оқими келиши билан боғлиқ бўлган ёриқсимон зоналар топилди.
Ҳудудлардан олинган намуналарни комплекс ўрганиш асосида ҳар бир кўлда туз тўпланиш хусусиятлари аниқланди ва геологик хариталар тузилди. Тузқудуқ кўли тузлари таркибида бромнинг юқори – 852 мг/л миқдори аниқланди, дастлабки хисоб-китобларга кўра унинг захираси 800 тоннага яқинлиги башоратланди. Тузқудуқ кўлида хлорид тузлари (галит)нинг, шунингдек, Лавлякан кўлида натрий (галит) ва магний хлорид (бишофит) тузлари захираларининг мавжудлиги, ўз навбатида, келгусида мазкур кўлларда мақсадли геологик-қидирув ишларини олиб боришга асосланди.
2022 йилнинг 23 апрелида эса Наманган муҳандислик-қурилиш институти ҳузуридаги илмий кенгашнинг мажлисида 05.02.02 – “Механизмлар ва машиналар назарияси. Машинашунослик ва машина деталлари” ихтисослиги бўйича “Тўкилувчан материаллар учун икки киримли ва тўлқинсимон юзали ресурстежамкор винтли конвеер конструксиясини ишлаб чиқиш ва параметрларини асослаш” мавзусида ўз диссертасиясини Нодирбек Жўраев муддатдан олдин ҳимоя қилди.

Тадқиқотлар давомида Н.Жўраев томонидан таянчлари қайишқоқ бўлган икки киримли тўлқинсимон сиртли винтли конвеер винтининг вертикал ва оғма йўналишдаги тебраниш қонуниятлари конвеернинг оғиш бурчаги ва вертикал йўналишдаги силжишларини инобатга олган ҳолда аниқланди. Икки киримли, қайишқоқ таянчли винти бўлган конвеернинг электр юритгич механик характеристикасини, ЎУН ли тасмали узатмасини инерсион, бикирлик-диссипатив хусусиятлари ҳамда технологик қаршилик, ишқаланиш кучлари моментини инобатга олиб, тўрт массали машина агрегати динамика масаласи ечилди, массаларнинг ҳаракат қонунлари топилди.
Шунингдек, қаршилик моментлари тўғридан-тўғри винтга та'сир қилгани учун унинг бурчак тезлиги қийматлари мос равишда шкивнинг бурчак тезлигига нисбатан камайса, шкивнинг бурчак тезлигига нисбатан винтнинг бурчак тезлиги қийматлари каттароқ бўлганида винтни ташилаётган маҳсулотга та'сири самарали бўлиши ҳамда комплекс тажрибалар асосида винт ва етакланувчи шкив валларидаги юкланиш ва бурчак тезликларини ўзгариш қонуниятлари таянчлар ва тасмали узатма айланма бикирлик коэффисиэнтлари, инерсия моментлари ва технологик юкланишлар боғлиқ равишда аниқланди.
Илмий кенгашларининг барча а'золари Шерзод Шарипов ва Нодирбек Жўраевларга техника фанлари фалсафа доктори (Пҳд) илмий даражаларини берилишини бир овоздан ма'қулладилар.
ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.