+998 79 223 42 15

ФА Навоий бўлимида биринчи фан докторлик диссертасияси ҳимоя қилинди

2 дақиқа 3 858 кўришлар

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Навоий бўлими давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 2017 йилда ташкил этилган. Бир йилдан сўнг бу ерда докторантура институти ўз фаолиятини бошлади. Бугун илмий муассасада ўнта таянч докторанти таҳсил олмоқда, яна учтаси ўз ўқишини 2021 йил январ ойидан бошлайди. 14 декабр 2020 йил Бўлим докторанти Илхом Эгамбердиев 04.00.16 – “Кончилик машиналари” ихтисослиги бўйича “Карерларда кон транспорт ускуналари ишончлигини ошириш ва техник хизмат кўрсатишни ресурстежамкор усулларини ишлаб чиқиш” мавзусида техника фанлари докторлик (DSc) диссертасиясини муддатдан олдин биринчилардан ҳимоя қилди.

Тадқиқотнинг мақсади кон машиналари самарадорлигини такомиллаштириш, улардан фойдаланиш ва ишончлигини ошириш учун карераларнинг кон-транспорт ускуналарига техник хизмат кўрсатиш ва та'мирлашнинг ресурстежамкор усулларини ишлаб чиқаришдан иборат эди.

Тадқиқот обекти сифатида Мурунтов карерида кенг қўлланиладиган кон ускуналари танлаб олинди. Диссертасия ишини бажаришда лаборатория ва саноат шароитида экспериментлар ўтказилди, «АПМ Winmashin» ва «Ансйс» дастурий комплексларидан фойдаланган ҳолда техник ҳолатнинг математик ва рақамли моделларини таҳлил қилиш натижаларини назарий умумлаштирилди, ўхшашлик усуллари, математик статистика ва коррелясион таҳлил ишлатилди.

Тадқиқот давомида кон ускуналари подшипник таянч тугунларидан радиал тирқиш ўлчами ўзгариши уларнинг узоқ муддатлилик ва тебраниш параметри қийматларига боғликлиги исботланди. Кон машиналарининг техник ҳолатини мазкур параметрлари бўйича баҳолаш модели ва усули ҳамда кон ускуналарида ан'анавий усуллар билан эришиб бўлмайдиган нуқсонларни аниқлаш ёрдамида тебраниш диагностикаси ма'лумотларини таҳлил қилиш услуби ишлаб чиқилди.

Бундан ташқари, махсус аппарат ва дастурий та'минот ёрдамида вибрасион сигнал параметрлари спектрини таҳлил қилишга асосланган спектрларни янада қайта ишлаш имконини берувчи кон машиналарининг вибрасион мониторинги тизими ҳамда тебраниш диагностикаси таҳлили асосида кон-транспорт ускуналарини та'мирлаш муддатларини оптимал режалаштириш усуллари тўплами ишлаб чиқилди.

Бугун ҳар бир илмий ишнинг ишлаб чиқаришга жорий этиш даражаси билан аҳамиятли. И.Эгамбердиевнинг иши шулар қаторидан. Масалан, кон машиналарини ўрнатиш ва та'мирлаш сифатини назорат қилиш усули Навоий кон-металлургия комбинатининг Марказий кон бошқармаси Мурунтов карерида амалиётга жорий этилди. Натижада, кон ускуналари заҳирасини 12-14% кўпайтириш, унинг ишончлиги ва муаммосиз ишлашини та'минлаш имконини берди. Кон ускуналари таянч тугунлари техник ҳолатини вибромониторинг учун вибрасион ўлчовларни бажариш усуллари ҳам Нкмкда амалиётга жорий этилди. Натижада, кон ускуналари таянч тугунларининг ҳолати башорат қилиш, ресурсини 12-15%га ошириш ва унинг тўхтовсиз ва ҳалокациз ишлашини та'минлаш имконини берди.

Илмий кенгашнинг барча а'золари И.Эгамбердиевга техника фанлари доктори (DSc) илмий даражасини бериш бир овоздан ма'қулладилар.

Навоий бўлимининг яна учта таянч докторанти ўз диссертасияларини яқин кунларда ҳимоя қилиш арафасида.

Февзи ИСТАБЛАЕВ,

ФА Навоий бўлими матбуот котиби.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими