+998 79 223 42 15

Биринчи лаборатория жиҳозлари олиб келинди

1 дақиқа 5 061 кўришлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 июндаги ПҚ-3059-сонли қарорининг 11-бандида «Навоий кон-металлургия комбинати» Дкга Навоий шаҳри, Ме'морлар кўчаси, 2-уй манзили бўйича жойлашган бинони Фанлар академияси Навоий бўлимнинг илмий-тадқиқот лабораторияларини ташкил этиш ва жойлаштириш учун уни капитал та'мирлаш вазифаси юклатилган эди. Та'мирлаш ишлари юқори даражада бажарилган. Яқинда Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси илмий-техникавий соҳада ҳар икки томонлама ҳамкорликни янада чуқурлаштириш мақсадида ФА Навоий бўлимининг илмий-техник базасини мустаҳкамлаш учун 7 минг Ақш доллари миқдорида беғараз ёрдам ажратди. Маблағлар лаборатория жиҳозлари, бошқа зарур асбоб-ускуналар ҳамда лаборатория мебелларини харид қилиш учун ишлатилди.

Келтирилган лаборатория ускуна ва жиҳозлари орасида иономер, портатив рн метр, аналитик тарози, спектрофотометр, электр плита, сув ҳаммоми, дистиллятор, кондуктомер, турли ўлчамдаги элаклар, бинокуляр микроскоп, қуритувчи шкаф, лаборатория идишлари, махсус жиҳозланган столлар, идишларни сақлашга мўлжалланган шкафлар каби таҳлиллар ўтказишга зарур жиҳозлар мавжуд.

Ушбу лаборатория сув ва тупроқ таркибини кимёвий ва механик жиҳадан таҳлил қилиш учун мўлжалланган. Бу ўз навбатида қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришга мўлжалланган ерлар тупроқларида кимёвий таҳлиллар ўтказиш орқали шўрланиш даражасини аниқлаш, механик таркиби, тупроқ нам сиғими каби кўрсаткичларини ҳисобга олиб, мелиоратив ва агротехник тадбирларни тўғри белгилаш ва экинларни тўғри жойлаштириш имконини беради.

Бундан ташқари, таҳлил қилинган тупроқ ҳақидаги мавжуд ма'лумотлар асосида тегишли тарзда мутахассислар олиб бориладиган изланишларга жалб этиладилар. Шароитга мос ҳолда тупроқ тегишли макро- ва микроэлементлар билан бойитилади ёки уларнинг мувозанати шакллантирилади, тупроқ намлигини сақлаш ёки камайтириш технологиялари ишлаб чиқилади.

Лабораториянинг ташкил этилиши Навоий бўлимида таҳсил олаётган докторантлар ва илмий ходимларнинг тадқиқотларида бажариладиган лаборатория ишларини олиб боришга, олимларга эса янги лойиҳалар, биринчи навбатда қишлоқ хўжалиги йўналишида, бажаришга катта имконият яратилди.

ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими