+998 79 223 42 15

Яшил макон – келажак авлод учун

1 дақиқа 2 418 кўришлар

Ўзбекистонда экологик барқарорлик ва аҳолининг ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган кенг кўламли ишлар изчил давом этмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасидаги фармони ва 2024 йил 21 октябрда ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар асосида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси юзасидан муҳим қадамлар ташланмоқда.

Мазкур лойиҳа доирасида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлими бош биноси жойлашган Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетининг дала майдонида “Олимлар яшил боғи” ташкил этилди. Ушбу боғ нафақат экологик муҳитни яхшилаш, балки ҳудудда илмий-амалий аҳамиятга эга бўлган экологик тадқиқотлар учун ҳам замин яратади.

Навоий бўлими олимлари, ма'мурият ходимлари ва докторантлари иштирокида Бўлим раиси Абдуразак Мирзаев бошчилигида ҳашар ўтказилиб, боғнинг 15 сотих ер майдонига 60дан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди. Бу нафақат янги экологик майдон яратиш, балки ёш авлодга “яшил келажак” консепсиясини шакллантириш учун амалий намуна бўлиб хизмат қилади.
ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими