+998 79 223 42 15

Янги жиҳозлар олиб келинди

2 дақиқа 2 747 кўришлар

Яқинда Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси илмий-техникавий соҳада ҳар икки томонлама ҳамкорликни янада чуқурлаштириш мақсадида ФА Навоий бўлимининг илмий-техник базасини мустаҳкамлаш учун 14 минг Ақш доллари миқдорида беғараз ёрдам ажратди. Маблағлар геология ҳамда кварс қумлари, доломит, бентонит ва графит каби нома'дан фойдали қазилмаларини бойитиш соҳасида илмий изланишлар олиб бориш имконини берадиган лаборатория ва техник жиҳозлари ҳамда асбоб-ускуналари харид қилиш учун ишлатилди.

Хусусан, ушбу маблағга пневматик пул'сатор, компрессор, металл ўлчаш асбоблари, қум-шағал учун элаклар тўплами, тебраниш майдалагич, гидравлик пресс, ҳаво аспиратори харид қилинди.

Шуни та'кидлаш жоизки, Хитой ФА Навоий бўлимига 2020 йилда ҳам 7 минг Ақш доллари миқдорида молиявий ресурслар ажратган эди. Бу маблағлар сув ва тупроқни кимёвий таҳлил қилиш учун лаборатория асбоб-ускуналарини сотиб олишга сарфланди.

Бундан ташқари, Навоий вилояти Кармана туманида 0,30 га ер майдони шартнома асосида ижарага олинди. Ушбу майдонга “Нефт-газ қудуқларини бурғулаш учун иккиламчи маҳсулот ва маҳаллий материаллар асосида иқтисодий самарадор полимер композисион материаллар яратиш” илмий-тадқиқот ишларини тижоратлаштиришгача тайёрлаш лойиҳаси бажариш доирасида зарур бўлган барча турдаги техника воситалари, жумладан Раймон русумли тегирмони ҳамда смесител' сотиб олиниб, ўрнатилди. Конструксия элементларини тайёрлаш, йиғиш, пайвандлаш ва пайвандлашдан кейин чок пайвандларини тозалаш ҳамда турли хил материаллардан тайёрланган мураккаб ва ма'сул бўлган тузилмаларни пайвандлаш ишлари амалга оширилди. Ҳозирда жиҳозларни электр тармоқларига улаш ишлари якунланмоқда. Ишлаб чиқариш бошланиши кутилмоқда. Бу ерда тез кунларида ФА Навоий бўлими тасисчилигида ташкил этилган “ҚИЗИЛҚУМ ИСТИҚБОЛЛАРИ” Мчж томонидан Вауш конидаги бентонит гиллари ва кварс қумларини бойитиш ишлари олиб борилади.

Юқорида айтиб ўтилган жиҳозлар ва асбоб-ускуналарини олиб келиниши Навоий бўлимида таҳсил олаётган докторантлар ва илмий ходимларнинг тадқиқотларида бажариладиган лаборатория ишларини олиб боришга, олимларга эса янги лойиҳалар бажаришга катта имконият яратади.

ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими