2022 йилнинг 30 апрелида Ўзбекистон Республикасида «Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги» шиори остида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди. Унда Фанлар академияси Навоий бўлими жамоаси фаол иштирок этди.

Шуни та'кидлаш жоиз-ки, юртимизда турли байрамлар, муқаддас саналар олдидан ҳайрия хашарини ўтказиш ва шу орқали ҳудудларни ободонлаштириш яхши ан'анага айланган бўлиб, мазкур умумхалқ тадбир муборак Рамазон ҳайитини нишлонлаш арафасида ташкил этилди.

Ҳашар давомида Бўлимнинг Илмий-тадқиқот лабораториясида атрофни тозалаш, мевали ва манзарали дарахтлар ва гул кўчатлари экиш, дарахтлар оқлаш ва буташ ишлари амалга оширилди.

Дарахт кўчатларини экишда уларга озуқа сифатида бентонит, вермикулит ва органик ўғит аралашмаси илдиз атрофига сув билан қўйилди. Мазкр жараёнда Бўлимга меҳмон бўлиб келган Фанлар академияси Умумий ва ноорганик кимё институти олимлари ҳам техника фанлари доктори, академик Шафоат Намазов бошчилигида қатнашдилар. Бунда Шафоат Саттарович “Устоз-шогирд” ан'аналарига риоя қилиб, ўз шогирдлари – докторант ва магистрантлар билан бирга дарахтларни экдилар.

ФА Навоий бўлими матуот хизмати.