+998 79 223 42 15

Диққат марказида - инновасион ривожланиш

3 дақиқа 4 428 кўришлар

2019 йилнинг 27-28 ноябр кунлари Навоий давлат кончилик институтида Навоий кон-металлургия комбинати ва Навоий давлат кончилик институти томонидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Инновасион ривожланиш, Олий ва ўрта махсус та'лим вазирликлари билан ҳамкорликда ташкил этилган “Зарафшон воҳасини комплекс инновасион ривожлантириш: ютуқлари, муаммолари ва истиқболлари” ИИ Халқаро илмий-техник анжумани бўлиб ўтди.

Мазкур йирик тадбирда Ўзбекистоннинг таниқли олим ва изланувчилари ҳамда Буюк Британия, Германия, Россия, Белорусия, Қозоғистон, Тожикистон ва бошқа мамлакатлар етакчи университетларидан 30га яқин олим ва хорижий компанияларнинг вакиллари иштирок этишди.

Анжуманнинг биринчи куни Навоий вилояти хокими Қ.Турсунов ўзининг табрик сўзи билан конференсияни очиб берди. Ундан сўнг анжуман ялпи мажлисида НКМК бош директори, НДКИ ректори, профессор Қ.Санақулов, НКМК бош муҳандисининг ўринбосари К.Дадабаэв, Лидс университети (Буюк Британия) профессори С.Шрёдер, Белорусия давлат техника университети проректори, профессор О.Дормешкин, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Н.Юсупбеков, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети профессори Р.Кулматовларнинг ма'рузалари тингланди.

Чиқишларда хукуматимиз томонидан илм-фанни ривожлантиришга, илмий ходимларининг салоҳиятини оширишга, илмий ишланмаларни амалиётга тадбиқ этиш ва тижоратлаштиришга алоҳида э'тибор қаратилаэтганлиги та'кидланди. Ушбу вазифалар 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ҳам ўз ифодасини топган. Зарафшон воҳасини комплекс инновасион ривожлантиришга бағишланган анжуман биринчи марта 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг топшириғи билан ўтказилган ва кейинчалик ан'анага айланди.

Зарафшон воҳаси ҳудуди танлангани бежиз эмаслиги алоҳида та'кидлаб ўтилди. Гап шундаки, мазкур ҳудуд Буюк ипак йўли кесиб ўтганлиги сабабли ғарб ва шарқ мамлакатларини ўзаро боғлаб турувчи буғин, қадимдан савдо-сотиқ, маданият ва илм-фан ривожланган тараққиётнинг бешиги ҳисобланган. Шу билан биргаликда ҳудуд ер ости қазилма бойликлари билан машҳурдир. Геологлар томонидан берилган ма'лумотларда Менделеэв даврий жадвалнинг қарийб барча элементлари борлиги дунё ҳамжамиятининг э'тиборини ҳар доим тортиб келади.

Ҳозирги даврда барқарор ривожланишни инновасияларсиз тасаввур э'тиб бўлмаслиги, уларни хаётга тадбиқ этилишини эса илм-фан, та'лим ва ишлаб чиқариш интеграциясисиз амалга ошириб бўлмаслиги айтиб ўтилди. НКМК, НДКИ ва 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевни ташаббуси билан ташкил этилган Фанлар академияси Навоий бўлимининг биргаликдаги ҳаракатлари ушбу йўналишда сермаҳсул ҳамкорликнинг яққол намунасидир. Интеграцияни янада кенгроқ ташкил этиш мақсадида, муҳтарам Юртбошимизнинг 2017 йил 15 июндаги ПҚ-3059-сонли қарорига биноан, Бўлим раиси Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси висе-президенти лавозимига тенглаштирилади ва бир вақтнинг ўзида «Навоий кон-металлургия комбинати» Давлат корхонаси бош директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари деб ҳисобланади, Бўлим Навоий давлат кончилик институти бош биносида жойлашди. Хозирги кунда ФА Навоий бўлими ҳудуднинг муаммоларини ўрганиш ва уларни ечимини топишда, шу жумладан юртимиз ва хорижий олим ва мутахасисларини жалб этишда фаол иштирок этмоқда.

Шунингдек, ялпи йиғилишда технологик жараёнларни оптималлаштириш учун мукаммалаштирилган бошқарув ва булут технологияларини қўллаш, иқлим ўзгариш шароитида Навоий вилояти мисолида Ўзбекистоннинг хозирги агроэкологик муммолари ва бошқа мавзуларда сўз борди. Бундан ташқари, хорижий илмий-тадқиқот марказлари ва университетлари вакиллари ўзининг муассасалари ҳақида ма'лумотлар бериб, ҳамкорликка чақиришди. Белорус давлат техник университети қаршисида буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоийнинг бюсти қуйилганлиги тўғрисидаги хабар анжуман иштирокчиларини алоҳида қувонтирди. Улар Нкмкнинг тарихи музейи, НДКИ технопарки ҳамда “Навоий машинасозлик заводи” Ичбда экскурсияда бўлишди.

ИИ Халқаро илмий-техник анжуманнинг иккинчи кунидаги шу'ба мажлисларида геология, геотехнология ва минерал хомашёни қайта ишлаш, кимё технологияси ва нанотехнологиялар, машиносозлик, асбобсозлик ва автоматлаштириш, энергетика, муқобил энергия манбалари, қишлоқ хўжалиги ва экология соҳалари бўйича 200 га яқин илмий ма'рузалар муҳокама қилинди. Уларинг орасида ФА Навоий бўлими илмий ходимларининг ҳам ишлари мавжуд.

ФА Навоий бўлими

Матбуот хизмати.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими