Қабул муддати:
2026-йил 15-сентябрдан 15-октябрга қадар. Ҳужжатлар Ягона электрон тизим — даража.илмий.уз платформаси орқали қабул қилинади.

Фанлар академияси Навоий бўлими 2027-йил учун қуйидаги ихтисосликлар бўйича таянч докторантура (Пҳд) ҳамда стажёр-тадқиқотчиликка ҳужжат қабул қилади:
- 04.00.01 – Умумий ва минтақавий геология:
Пҳд – 2 ўрин.
Стажёр-тадқиқотчи – 1 ўрин.
- 04.00.10 – Геотехнология (очиқ,ер ости ва қурилиш):
Пҳд – 1 ўрин.
- 06.02.01 - Қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини урчитиш, кўпайтириш, селексияси ва генетикаси. Қоракўлчилик:
Пҳд – 1 ўрин.
Стажёр-тадқиқотчи – 1 ўрин.
- 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи:
Пҳд – 1 ўрин.
Стажёр-тадқиқотчи – 1 ўрин.
Талаб қилинадиган ҳужжатлар рўйхати:
- Ариза;
- Қисқача биографик маълумот (3.5-шакл бўйича, ўзбекча ва русча);
- Магистратура ёки мутахассислик дипломи нусхаси;
- Нашр этилган илмий ишлар рўйхати ва нусхалари (камида 1 та мақола ва 2 та тезис);
- Иш жойидан тавсифнома (мустақил изланувчилар учун);
- Паспорт нусхаси;
- Президент давлат стипендияси ҳужжати (мавжуд бўлса);
- Тил бўйича миллий ёки халқаро сертификат.
Эслатма:
Докторантура ва таянч докторантурага топширувчилар учун тил сертификати мажбурий ҳисобланади.
Талабгорлар ҳужжатлари илмий ёки таълим ташкилотлари томонидан кўриб чиқилиб қабул қилинади ёки рад этилади.
Масъул: Юсупов Х. тел: +998 94 223 53 73