2025 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлимининг стажор-тадқиқотчилик институти ва докторантурасига қуйидаги ихтисосликлар бўйича ҳужжатлар қабул қилинади:
|
№ |
Ихтисосликлар |
Докторантура |
Таянч докторантура |
Стажор-тадқиқотчилик институти |
|
1 |
04.00.01 – Умумий ва минтақавий геология |
- |
2 |
1 |
|
2 |
05.02.01 – Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси |
- |
- |
1 |
|
3 |
06.02.01 - Қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини урчитиш, кўпайтириш, селексияси ва генетикаси. Қоракўлчилик |
- |
1 |
- |
|
4 |
06.01.08 – Ўсимликшунослик |
- |
1 |
- |
|
5 |
02.00.13 - Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси |
- |
1 |
- |
|
6 |
13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи |
- |
1 |
1 |
|
ЖАМИ |
- |
6 |
3 |
Таянч докторантурага кирувчи номзодлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим;
- олий таълим муассасаси магистратураси дипломи, магистр даражаси жорий этилгунча олинган олий маълумот тўғрисидаги дипломга ҳамда муайян илмий натижаларга, шу жумладан фалсафа доктори (Пҳд) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган илмий журналлар ва нашрларда чоп этилган камида битта илмий мақола ва илмий-амалий конференцияларда тегишли илмий йўналишлар бўйича илмий ишлар тўпламларига киритилган иккита маъруза-тезисга эга бўлиш;
- чет тили даражаларини белгиловчи сертификатнинг мавжудлиги;
Таянч докторантурага кирувчилар - мутахассислик фанлардан имтиҳон топширадилар.
Таянч докторантурага ўқишга ҳамда стажор-тадқиқотчиликка талабгорлар қабул комиссиясига даража.илмий.уз онлайн платформаси орқали керакли маълумотларни тўлдириб, қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
- Фанлар академияси Навоий бўлими раиси номига ариза;
- паспорт нусхаси;
- қисқача биографик маълумотнома;
- меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);
- олий таълим муассасаси магистратураси дипломи нусхаси;
- нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари.
Ҳужжатлар 2024 йилнинг 15 октябригача қабул қилинади.
Маълумотлар учун тел: (90) 730-00-77.