+998 79 223 42 15

Водий корхоналари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш

2 дақиқа 3 123 кўришлар

Бугунги кунда дунёдаги ҳар қандай маҳсулотга бўлган талаб унинг сифати ва нархи билан белгиланади. Шунинг учун ҳар бир ўзини ҳурмат қиладиган корхона ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни доимий сифатини назорат қилиш мақсадида замонавий ускуналар билан жиҳозланган аккредитасиядан ўтган лабораториясига эга бўлиш ва ишлаб чиқариш жараёни харажатларини камайтириш мақсадида инноватсион технологияларни жорий этишга ҳаракат қилади. Фарғона вилоятида жойлашган "Квартс" Ажнинг шиша заводи шулардан бири. Фанлар академиясининг Навоий бўлими яқинда мазкур аксиядорлик жамияти билан ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолади.

Шиша ишлаб чиқариш заводининг йиллик қуввати 22,2 миллион квадрат метр бўлган флоат ойна ишлаб чиқариш линияси ишга тушириш маросимида Бўлим раиси Абдуразак Мирзаев ва унинг ўринбосари Қувондиқ Нурбоев иштирок этдилар. Суҳбат чоғида “Квартс” АЖ бошқарув раиси Акмал Буриев "Квартс" АЖ 1975 йилда ташкил этилганлигини, корхонанинг асосий иш фаолияти турли хил ҳажмдаги шиша идишлар (банка, бутилка), етти хил рангдаги қурилиш ойналари шу жумладан автомобилсозлик саноати, мебел' саноати ҳамда халқ хўжалиги учун мўлжалланган турли хил ойна маҳсулотларини ишлаб чиқаришдан иборат эканлигини та'кидлади.

А.Мирзаев, ўз навбатида, завод мутахассисларига, Бўлим олимлари Вауш конида нома'дан фойдали қазилмаларни комплекс қазиб олиш технологиясини ишлаб чиқиш устида иш олиб бораётганини, у ерда геология учун камёб бўлган бир вақтнинг ўзида доломит, бентонит ва Квартс қумлари тўпланганлигини айтди.

Доломитни қайта ишлаш йўли билан магний оксиди (магнезит) олиш бўйича инновацион технология ҳам Бўлим томонидан ишлаб чиқилган. Тажрибалар давомида кимёвий тоза бўр ҳам олинган. Ушбу маҳсулотларнинг аниқ кимёвий таркибини аниқлаш зарур бўлганлиги сабабли, улардан 15та намуна "Квартс" АЖ лабораториясига берилди. Булар - магний оксиди - магнезит, бўр – калсий карбонат ва хом ашёнинг ўзи – доломитдир. Бундан ташқари, Квартс қумлари, бентонит ва темир-магнит фраксияси намуналари лабораторияга тақдим этилади.

Музокаралар иштирокчилари намуналар таҳлилининг ижобий натижалари олинганда, улар заводда тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш учун хом ашё сифатида қаралиши мумкинлиги тўғрисида келишиб олдилар. Бу йўналишда яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш режалаштирилди.

Бундан ташқари тадбирда навоийлик олимлар Фарғона вилояти хокими Хайрулло Бозаров билан ҳам учрашдилар. Хокимнинг айтишича, мева-сабзавотларни экспорт қилишда водий Ўзбекистонда етакчи, аммо бу масала тизимлаштириш ва илмий ёндашувни талаб қилади. Х.Бозаров олимларни ҳамкорликка чорлади. Бўлим раҳбарияти розилик билдирдилар.

ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими