+998 79 223 42 15

Стратегик ҳужжатларни жамоатчилик муҳокамаси

1 дақиқа 2 713 кўришлар

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлими жамоаси ўртасида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга ошириш бўйича давлат дастури ва уни тасдиқлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳалари муҳокамаси бўлиб ўтди.


Бўлим раиси в.в.б. Қувондиқ Нурбоев юртимиз ва халқимиз учун муҳим бўлган мазкур ҳужжатларнинг йўналиш ва мақсадлари тўғрисида илмий ва техник ходимлар ҳамда таянч докторант ва стажёр-тадқиқотчиларга атрофлича тушунтирди. Шунингдек, лойиҳалар кенг жамоатчилик муҳокамаси учун жорий йилнинг 22-январ кунига қадар www.узбекистан2030.уз ва регулатион.гов.уз веб-сайтларига жойлаштирилганлигини айтиб, ҳужжатларни батафсил ўрганиб, ўз таклифларини порталга юборишга чақирди.


Тадбир иштирокчилари ўз навбатида ушбу жараёнда фаол иштирок этишларини та'кидлаб ўтдилар.
ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими