+998 79 223 42 15

Қўшма корхона яратиш ниятида

1 дақиқа 2 943 кўришлар

Қишнинг сўнгги ойининг биринчи кунида Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Навоий бўлимига Туркиянинг "Лотус Ҳолдинг" компаниялар гуруҳи Бош директори Эрдал Челик ва бошқарув раиси Рахман Одековлар ташриф буюрди. Улар билан Бўлим раиси Абдуразак Мирзайэв ва раис ўринбосари Қувондиқ Нурбойэвлар музокара ўтказдилар.

Меҳмонларнинг та'кидлашича, уларнинг холдинг компанияси электр энергетикаси, телекоммуникасия ва кимёвий технологиялар соҳаларидаги техник муаммоларни ҳал қилиш, шунингдек саноат ва фуқаролик обектларини қуриш билан шуғулланади. Масалан, улар Туркманистон, Туркия, Ироқ, Индонезия ва бошқа мамлакатларда бир қатор лойиҳаларни амалга оширган.

Ўз навбатида А.Мирзаев Бўлимда амалга оширилаётган лойиҳалар ва истиқболдаги режалар ҳақида иштирокчиларга ма'лумот берди. Хусусан, турк ишбилармонлари уч турдаги нома'дан фойдали қазилмалар мавжуд Вауш конига қизиқиш билдирдилар. Та'кидлаш жоизки, Навоий бўлими та'сисчилигида ташкил этилган “Қизилқум Истиқболлари" Мчжга ушбу майдонни геологик жиҳатдан ўрганиш мақсадида ер қа'ри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия берилди.

Меҳмонлар ушбу конда қазиш ишлари олиб боришга, шу жумладан, кварс қумларини бойитиш, модификасияланган бентонит гилларини ва доломитдан магнезит олиш учун ишлаб чиқариш қувватларини яратишга сармоя киритишга тайёр эканликларини та'кидладилар. Улар ишлаб чиқариш рентабеллиги учун ҳисоб-китоб қилишгач, Ўзбекистон-Туркия қўшма корхонаси ташкил этиш истагини билдирдилар.

Ҳозирда лойиҳанинг техник-иқтисодий асослаш хужжатлари тайёрланмоқда. Шу куни биринчи қадам сифатида томонлар ҳамкорлик тўғрисида меморандумни имзоладилар.

ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими