2019 йилнинг охирида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлими қошида “Мадад-ориэнтир” Илмий-услубий ва амалий хизмат кўрсатиш маркази” ўз фаолиятини бошлади. Марказнинг асосий вазифаларидан бири – жамиятда ижтимоий соғлом мухитни шакллантиришнинг инновасион ёндашувлар асосидаги педагогик механизмларини ишлаб чиқиш ва амалиэтга жорий этишдир. Шуни э'тиборга олиб, Марказ томонидан вилоятда биринчи бор 15 яқин маҳаллий умумта'лим мактабларини бошланғич синф ўқитувчиларига “Нейропедагогика: ўқитишнинг инновасион технологиялари” мавзусида Навоий шаҳрининг 7-сонли мактабида семинар-тренинг ўтказилди.

Бўлимнинг халқаро алоқалар ва тижоратлаштириш масалалари бўйича раис ўринбосари Қ.Нубоэв кириш сўзида тадбир қатнашчиларига Бўлимнинг илмий фаолияти ҳамда “Мадад-ориэнтир” Марказнинг мақсади ва вазифалари ҳақида айтиб берди. Сўнгра Бўлимнинг илмий котиби Д.Гулямов мавзуга оид ма'лумотлар билан тақдимот тарзида ўқитувчиларни таништирди.
Тадбирда та'кидланди, ма'навий-аҳлоқий жиҳатдан етук ва жисмонан соғлом болаларни тарбиялаш самарадорлиги, кўп жиҳатдан, педагогларнинг кимни тарбиялаши ва қандай тарбиялаши кераклигини билишлари билан узвий боғлиқдир. Бу эса мураббий ва педагоглардан та'лим ва тарбия жараёнида та'лим олувчи шахсини ҳар томонлама ва чуқур билишларини, уларнинг психофизиологик хусусиятлари билан бир қаторда нейрологик имкониятлари ҳамда жиҳатларини хисобга олишларини талаб қилади.

Инсон бош мияси яримшарларининг ҳар иккаласи хам мураккаб когнитив жараёнларда иштирок этгани билан, уларнинг фаолият стратегияси бир-биридан сезиларли даражада фарқ қилади. Мана шу фарқ ҳар бир инсонда ўзига ҳос хусусиятларни юзага келтиради. Та'лим-тарбия жараёнида бош мия яримшарлари функсионал ташкил этилишидаги мана шу ўзига ҳосликни хисобга олиш эса боланинг билиш жараёнини жадаллаштиришга сезиларли даражада та'сир кўрсатади.
Мазкур семинар-тренингда бошланғич синф ўқитувчиларига болаларга та'лим-тарбия беришда улар нерв системасининг аҳамияти ва умумий тузилиши, бош мия бўлаклари ва уларнинг когнитив функсиялари, бош мия катта яримшарлари пўстлоғининг таркиби ва унда жойлашган марказлар, хотира ва диққат, бош мия катта яримшарларининг ривожланиш омиллари, болалардаги шарциз ва шартли рефлексларнинг хусусиятлари, болаларда олий нерв фаолияти типларининг хусусиятлари ва уларни та'лим-тарбия жараёнида ушбу ўзига ҳосликларни хисобга олиш йўллари тўғрисида тушунчалар ва методик тавсиялар берилди.
Тадибр интерфаол тарзида ўтказилган бўлиб, унда эшитувчилар ўзини қизиқтирган саволга жавоб олидлар ва келгуси семинарларда қатнашиш истагини билдирдилар.
Февзи ИСТАБЛАЭВ,
ФА Навоий бўлимининг матубот котиби.