+998 79 223 42 15

Ўзбекистон-Эрон Қкни ташкил этиш режалаштирилмоқда

1 дақиқа 4 843 кўришлар

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Навоий бўлимига Эрон Ислом Республикасининг “Кимя Гостаран Сепеҳр” компанияси вакиллари ташриф буюрди.

2022 йилнинг 14 февралида Эрон делегасияси бошқарувчи директор А.Ражаби бошчилигида Навоий бўлимининг илмий-тадқиқот лабораториясида бўлиб, бу ерда олиб борилаётган тадқиқотлар билан танишди. Бўлим тадқиқотчилари ва докторантлари билан суҳбат чоғида меҳмонлар ўз компаниялари халқ хўжалиги эҳтиёжлари учун турли хил кимёвий реагентлар ва аралашмалар ишлаб чиқариш билан шуғулланаётгани ва маҳаллий минтақада етакчи корхона эканлигини та'кидладилар. Шунингдек, улар Навоий вилоятида ҳам шу каби кимё заводини инвестисия қиритиш орқали қуриш ниятида эканликларини ма'лум қилиб, лойиҳага илмий ёндашиш учун олимлар билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини билдирдилар.

Эртаси куни уларнинг хоҳиш-истаклари “Кимя Гостаран Сепеҳр” компанияси ва ФА Навоий бўлими ўртасида дўстона муҳитда имзоланган ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумда ўз ифодасини топди.

Музокараларда, шунингдек, қатнашчиларидан бири Навоий бўлими бўладиган Ўзбекистон-Эрон қўшма корхонасини ташкил этиш имкониятлари муҳокама этилди. Ушбу ҚК завод қурилиши мажбуриятларини ўз зиммасига олади.

Бугунги кунга келиб режани амалга ошириш мақсадида турли ташкилот ва идоралар билан музокаралар давом этмоқда. Хусусан, бўлим ходимлари билан биргаликда Эронлик инвесторлар Навоий вилояти ҳокимлиги, “Навоий” ЭИЗ ва “Навоиязот” Ажга ташриф буюриб, ҳамкорлик режаларини муҳокама қилдилар.

ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими