+998 79 223 42 15

Навоий ва Париж ўртасида кўприк

1 дақиқа 2 666 кўришлар

2023 йил 22 июн куни «Навоий» Эркин иқтисодий зонаси дирексияси» АЖ бош директори Хабиб Абдуллаев ҳамроҳлигида Франсия исте'фодаги кўнгиллилар Бош Ассосиасиясининг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари билан ишлаш бўлими бошлиғи Люк Солант Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Навоий бўлими илмий-тадқиқот лабораториясига ташриф буюрдилар.

Европа мамлакатидан келган меҳмоннинг айтишича, уларнинг ташкилоти ёшига қараб нафақага чиққан, аммо ҳали бақувват ва мамлакатлар бўйлаб юришга ҳамда ўз тажрибаси ва билимлари билан беғараз ўртоқлашишга тайёр бўлган турли соҳалардаги мутахассислардан иборат.

Ўз навбатида, Фанлар Академияси Навоий бўлими раиси Абдуразак Мирзаев ва раис ўринбосари Қувондиқ Нурбоевлар Бўлим олимлари томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар тўғрисида ма'лумот бериб ўтдилар. Хусусан, Люк Солантни қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилган тадқиқотлар, жумладан уруғларни экишдан олдин қобиқлашда ва ўсимликларни барглардан озиқлантиришда бентонитдан фойдаланиш усуллари қизиқтирди. Тушинтирилдики, бентонитнинг сорбсион хусусиятлари уруғларни стресссиз униб чиқишига ва ўсимликнинг сувга бўлган эҳтиёжини қисман қоплашга имкон беради.

Бундан ташқари, томонлар Европадан тўғридан-тўғри инвестисияларни жалб қилиш учун истиқболли лойиҳаларни биргаликда тайёрлаш мақсадида консалтинг марказини яратиш ғоясини муҳокама қилдилар. Ушбу режани амалга ошириш механизмларини кўриб чиқиш бўйича келишувга эришилди.

ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими