+998 79 223 42 15

Навоий бўлими ходими эсдалик нишони билан тақдирланди

2 дақиқа 2 423 кўришлар

Ўтган йили мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ташкил этилганининг 80 йиллиги кенг нишлонланди. Юбилей тадбирларининг акс-садолари бугунгача ҳам етишиб келмоқда. Яқинда ФА Навоий бўлими Машинасозлик, асбобсозлик ва автоматлаштириш таркибий бўлими катта илмий ходими Февзи Истаблайэвга ФА президенти Бехзод Юлдашев томонидан имзоланган “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси 80 йиллиги” эсдалик нишони тантанали топширилди.

Навоий бўлимида ўз илмий фаолиятини Февзи Истблаэв 2019 йил охирида оддий стажёр-тадқиқотчи сифатида бошлаган, аммо масъулиятлилиги ва меҳнацеварлиги туфайли ҳозирда катта илмий ходим бўлиб ишламоқда.

Ўтган давр мобайнида Февзи Истаблаев Навоий бўлими ҳузуридаги Идоралараро илмий-техникавий кенгашнинг Кенгайтирилган ишчи йиғилишлари, шунингдек “Ўрта Осиё геологиясини ўрганишнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлими ташкил этилганининг 5 йиллигига бағишланган “Фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг интеграцияси – ривожланиш ва тараққиёт гарови” номли Халқаро илмий-амалий конференсиялар ва бошқа кенг кўламли тадбирларни ташкил этишда фаол иштирок этган. Унинг техник таҳрири остида ушбу конференсиялардан икки ва уч жилдли маърузалар тўплами нашр этилди.

Ф.Истаблаев Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ўқитувчилари билан биргаликда олинган иккита патент – “Конвеер резина-тросли тасмалардаги узилишларни аниқлаш қурилмаси” ихтиро ва “Резинатросли конвеер тасмаларини улаш усули” фойдали модели ҳаммуаллифидир. Бугунги кунда у геотехнологик муаммоларни ҳал қилишга, хусусан, кон машиналарининг ишлашини яхшилашга қаратилган тадқиқотлар олиб бормоқда. У ўзининг назарий ва амалий билимларини НДКТУ талабалари билан ўртоқлашмоқда, жумладан у “Карер механик ускуналари”, “Кон ускуналарини таъмирлаш” ва “Кон турғун машиналари” каби фанлардан машғулотлар олиб бормоқда.

Февзи Истаблаев босма оммавий ахборот воситаларда катта тажрибага эга. Унинг мақолалари журналистика соҳасида нуфузли мукофотларга сазовор бўлган. Шуни ҳисобга олиб, унга Фанлар академияси Навоий бўлими матбуот котиби лавозими ҳам юклатилган. Сўнгги уч йил ичида у Интернет нашрларида ва республика газеталарида уч юздан зиёд мақолалар чоп этди. Маҳаллий ва миллий телеканалларда юзга яқин репортажлар намойиши ташкил этди. Унинг бу фаолияти Фанлар академиясининг ташаккурномаси билан ҳам қайд этилган.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Навоий бўлими раҳбарияти ва ходимлари номидан Февзи Истаблаевни муносиб мукофот билан табриклаймиз!

Ишончимиз комилки, у катта режаларга эга ёш олим, малакали, меҳнацевар ва масъулиятли ходим сифатида ўз мақсадларига албатта эришади.

Абдуразак МИРЗАЕВ,

ФА Навоий бўлими раиси.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими