+998 79 223 42 15

Навоий бўлими таянч докторанти ўз диссертасиясини Наманганда ҳимоя қилинди

1 дақиқа 3 534 кўришлар

2021 йилнинг 19 июн куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлими таянч докторанти Жасур Бекназаров 05.02.02 – “Механизмлар ва машиналар назарияси. Машинашунослик ва машина деталлари” ихтисослиги бўйича “Ўзгарувчан параметрли ва қайишқоқ элементли тишли узатмалар конструксиясини ишлаб чиқиш ва ҳисоблаш усуллари” мавзусида техника фанлари фалсафа доктори (Пҳд) диссертасиясини мувоффақиятли ҳимоя қилди. Диссертасия ҳимояси Наманган муҳандислик-қурилиш институти ҳузуридаги илмий кенгашнинг мажлисида бўлиб ўтди. Шу билан, Жасур ФА Навоий бўлимининг таянч докторантлари ичида иккинчи бўлиб бу ишни уддалади.

Ж.Бекназаров томонидан ўтказилган тадқиқотнинг мақсади ўзгарувчан параметрли, таркибли, қайишқоқ элементли тишли ғилдираклари бўлган механизмнинг ресурстежамкор конструксияси ва ҳисоблаш усулларини ишлаб чиқишдан иборат эди.

Тадқиқот об'экти сифатида машинасозлик саноатида кенг фойдаланиладиган «Вал'с» технологик машинасининг C2У-160 русумли редукторининг таркибли тишли ғилдиракли узатиш механизми олинган.

Тадқиқот давомида тишли узатманинг ташқи халқа ва ступитса орасига қайишқоқ элемент қўйиш орқали такомиллаштирилган конструксияси ишлаб чиқилган ва C2У-160 русумли редукторида қўлланилган. Тавсия этилган тишли ғилдиракли механизмни рационал параметрлари ҳамда иш режими кўп омилли тадқиқотлар ёрдамида аниқланган

Бугун ҳар бир илмий ишнинг ишлаб чиқаришга жорий этиш даражаси билан аҳамиятли. Ж.Бекназаровнинг иши шулар қаторидан. Масалан, у томондан ишлаб чиқилган таркибли қайишқоқ элементли тишли ғилдиракли механизм билан жиҳозланган C2У-160 икки поғонали редукторнинг такомиллашган конструксияси «НАВОИЙ СУВ ТАЪМИНОТИ» Мчжга жорий этилган. Натижада, редукторнинг эксплуатасион самарадорлигини 12-15 фоизга оширишга эришилган.

Илмий кенгашнинг барча а'золари Ж.Бекназаровга техника фанлари фалсафа доктори (Пҳд) илмий даражасини бериш бир овоздан ма'қулладилар.

ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими