+998 79 223 42 15

Келажак учун ўнта лойиҳа

3 дақиқа 2 582 кўришлар

Навоий давлат кончилик ва технологиялар университининг (НДКТУ) фаоллар залида Навоий шаҳридаги иқтидорли-исте'додли ва инноватор ёшларнинг инноватсион лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда Навоий шаҳар ҳокими Муратхан Эгамқулов, йирик саноат корхоналари вакиллари, олимлар, хорижий экспертлар иштирок этдилар. Уларга НДКТУ ва ФА Навоий бўлими, шунингдек, инноватсиялар билан шуғулланадиган бошқа ташкилотлар ёшлари ўз ишланмаларини тақдим этдилар.

Навоий шаҳар ҳокими М.Эгамқулов тадбир иштирокчиларни қутлаб, ёшлардан тенгдошларини ҳаракатга чақиришларни, уларнинг ҳам ўз овози, ўз ўрни бўлишига кўмаклашишларини ва Навоий шаҳрини инновацион ҳудудга айлантиришга қисса қўшишларини сўради ҳамда илҳомланишдан, ихтиролар яратишдан, билим олишдан чарчамасликларини тилади.

Шўндан сўнг, учрашувда ташаббускор ва фаол ёшлар ўзларининг келажак режалари, таклифларини баён қилдилар. Амалга ошириш, ҳаётга тадбиқ этиш лозим бўлган лойиҳалар бўйича амалий ёрдамлар сўрадилар ва шаҳар ҳокими лойиҳаларни қўлдан келгунча қўллаб-қувватлашга ва'да берди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлими биринчи босқич таянч докторанти Нигора Носирова Бўлим олимлари томонидан тайёрланган Навоий шаҳрида аҳолини соғломлаштиришга ихтисослашган “Экологик боғ” ташкил қилиш бўйича амалий лойиҳасини тақдимотини ўтказди. Лойиҳада Навоий шаҳри ҳудудида саноат корхоналари зич жойлашгани сабаб аҳолида нафас олиш, овқат ҳазм қилиш а'золари, қон айланиш ва асаб тизими касалликлари кўпайганини инобатга олиб “экологик боғ” яратиш зарур эканлиги асосланган. Икки гектар ерда мавсумий ўсимликлар (мойчечак, расторопша), йил давомида ҳосил берадиган қулупнай, шиповник ва бошқа кўп йиллик доривор ўсимликлар, макка сано, годжи ва бошқа доривор буталар ҳамда зайтунзор ва киви далалари, шунигдек, конференсия ва ҳар хил илмий йиғилишлар ўтказиш ва ишлаб чиқариш майдончаларини барпо этиш назарда тутилган. Бундан ташқари лойиҳада асаб тизимини тинчлантириш учун фойдали лаванда далалари, кўчатхона ва иссиқхона (папая, банан, гуава), болалар майдончаси, саломалик кафеси, кутубхона ҳамда ҳамкорликда ва ўзимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси, врач маслаҳатхонаси ва фитобар ташкил этиш режалаштирилган.

Лойиҳа бажаришдан қуйидаги натижалар олиниши кутилмоқда. Аҳоли саломатлигини тиклашга ихтиссослашган экологик боғ ташкил этилади ва доривор ўсимликлар етиштирилиб, қайта ишлашга йўналтирилади. Инсон организми учун мутлақо зарарсиз табиий дори воситалар ишлаб чиқарилиб, фармасевтика саноатимиз табиий хом ашё билан та'минланади. Экологик тоза импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган 14 хил маҳсулот олинади ҳамда 8та янги иш ўрини яратилади. Шунингдек, лойиҳани амалга оширишга Бўлим томонидан меморандум имзоланган Фарғона вилояти “Меҳригиё” хусусий корхонаси мутахассислари жалб қилинади. Навоий шаҳар ҳокими ўз навбатида, лойиҳани долзарблигини та'кидлаб, ер ажратиш масаласида кўмаклашишини айтиб ўтди.

Қувонарлиси шундаки, ўнта долзарб лойиҳадан яна иккитасини ФА Навоий бўлими докторантурасини тамомлаб, ҳозирги пайт Ндктуда ўз фаолиятини давом эттираётган ўқитувчилар, я'ни ишлатилган сувларни тозалаб қайта ишлатишга имкон яратувчи самарадор коагулянтларни олиш лойиҳаси билан Навруз Хуррамов ҳамда семент ишлаб чиқаришда табиий газни сарфланишини камайтирадиган минерализатор билан портландсемент клинкерини олиш лойиҳаси билан Зариф Турсуновлар тақдим этдилар. Шунингдек, экспертларда бошқа иштирокчиларнинг “Электрон ЛЕД-доска”, “Фаол фуқаро” дастури, “Навоий вилояти чўл зонаси ва Навоий шаҳар майдонларининг тупроқ таркибидаги намни сақлаш усулларини ишлаб чиқиш” каби лойиҳалари катта қизиқиш ўйғотди.

Тадбир сўнгида лойиҳалар тақдимотчилари сертификат ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Февзи ИСТАБЛАЕВ,

ФА Навоий бўлими матбуот котиби.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими