+998 79 223 42 15

Ихтирочи ўз тажрибаси билан ўртоқлашди

2 дақиқа 3 988 кўришлар

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Навоий бўлимида ихтирочилар ва расионализаторлар клубининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбир давомида патентларга эга бир нечта ихтиро ва фойдали моделлар муаллифи бўлган клуб раҳбари Сергей Почтовий ўзининг ихтирочилик тажрибасини ёш расионализаторлар билан ўртоқлашди. Хусусан, у қандай қилиб статик усулда шиша қуми ишлаб чиқариш мақсадида кварс қумларини пулсасион колоннада бойитишнинг нновасион усулни ишлаб чиққанлигини гапириб берди.

Бундан ташқари, йиғилишда инновасия таклифлари, ихтиролар ва “ноу-хау” ўртасидаги фарқлар ҳамда интеллектуал мулк об'эктларини муҳофаза қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, С.Почтовий илмий тадқиқотлар давомида докторлик диссертасияларини тайёрлаш учун илмий даражага да'вогарлар ишлаб чиқаришда учрайдиган турли хил техник, технологик ва экологик муаммоларни ҳал қилишда инновасион таклифлар тақдим этишлари кераклигини, бу эса аслида расионализаторлик ҳисобланишини тушунтирди. Шундай қилиб, инновасион таклиф - бу ускуналар, материаллар ва ишчи кучидан янада самарали фойдаланиш орқали ишлаб чиқариш жараёнини яхшилайдиган, аммо ишлаб чиқаришнинг кунструксия ёки технологик жараёнларига сезиларли ўзгартиртириш киритмайдиган ишлаб чиқариш ва техник характердаги таклифдир.

Ихтирочилик фаолияти - техник ижодкорликнинг энг юқори даражаси ҳисобланади. Ушбу фаолиятнинг учта тури мавжуд: ихтиро, фойдали модел' ва саноат намунаси. Улар саноат мулки об'эктлари ҳисобланади.

Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналарини ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш Ўзбекистон Республикасининг “Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ амалга оширилади. Саноат мулки об'эктига эгалик ҳуқуқи муаллифга (ҳаммуаллифларга) ёки унинг ҳуқуқий ворисига тегишли бўлиб, патент билан тасдиқланади. Бундай об'эктларга патент бериш учун аризаларни Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлиги қабул қилади.

“Ноу-хау” ибораси сўзма-сўз таржима қилинганда “қандайлигини биламан” – (ишлаб чиқариш сирларини) ма'носини билдиради. Бу махфий формула, қурилма, усул ёки амалларни бажариш усули ва бошқалар бўлиши мумкин. Кўпинча “ноу-хау” расионализаторлик таклифининг характер ва хусусиятларига эга бўлиши мумкин. Ба'зан айрим инновасияларни амалга оширишда об'экт функсияларни бажара олмайдиган ҳолатлар юзага келади ва кейинчалик, жараённинг конструксия ёки параметрларининг бироз ўзгариши кутилмаган натижа беради. Муаллиф ўз таклифининг моҳиятини сир тутишга ҳақли бўлади ва "ноу-хау"формуласи ҳамда махфий ма'лумотлардан фойдаланиш ҳуқуқини талабгор корхонага ўтказиш бўйича улар билан шартнома тузиши мумкин.

Тадбир сўнгида иштирокчилар ўзлари тинглаган ма'лумотлар юзасидан фикр алмашдилар.

ФА навоий бўлими матбуот хизмати.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими