+998 79 223 42 15

Илм сарчашмасида яна бир аёл

1 дақиқа 3 276 кўришлар

2021 йилнинг 17 апрелида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлими таянч докторанти Лола Саидова 04.00.10 – “Геотехнология (очиқ, ер ости ва қурилиш)” ихтисослиги бўйича “Чуқур кар'йэрларни янада ривожлантиришда кон массани ташишнинг мақбул технологик схемасини ишлаб чиқиш” мавзусида техника фанлари фалсафа доктори (Пҳд) диссертасиясини мувоффақиятли ҳимоя қилди. Шу билан бирга у нафақат Бўлимининг биринчи фалсафа доктори, балки ёш олималари ичида ҳам биринчилардан диссертасиясини ҳимоя қилган аёл бўлиб ФА Навоий бўлими тарихида из қолдирди.

Унинг тадқиқотнинг мақсади чуқур кар'ерларнинг қуйи ҳудудида оғир юк ташувчи автосамосваллар ёрдамида кон массасини ташишнинг мақбул технологик схемасини ишлаб чиқишдан иборат эди.

Тадқиқот давомида Л.Саидова томонидан қуйидаги ишлар бажарилди. Автосамосвалларнинг иш самарадорлиги йўлнинг қиялиги, транспортнинг ўртача тезлиги ҳамда кар'ер автомобил транспортини режалаштириш каби омилларни инобатга олган ҳолда технологик транспорт ишининг математик модели ишлаб чиқилди. Автотранспортнинг умумий ҳажмига та'сир қилувчи, бу эса ўз навбатида чуқур кар'ер ва қазиб олинадиган кон массасининг ҳажмига та'сир қилувчи транспорт бермасининг кенглик параметрлари аниқланди. Экскаватор-автомобил комплексини техник қайта жиҳозлашда 180-220 тоннали юк кўтариш қувватига эга автосамосваллар ўтиш ва жорий этиш ишлари чуқурлигини ошириб, уни бошқариш тизими такомиллаштирилди. Чуқур кар'ер горизонтларида оғир юк кўтарувчи автосамосваллардан фойдаланган ҳолда кон массасини ташишнинг технологик схемаларини қўллашнинг мақбул соҳаси аниқланди.

Шуни та'кидлаш жоизки, Л.Саидованинг докторлик иши Нкмкнинг чуқур Мурунтау кар'ерида амалалиётга тадбиқ этилди.

Илмий кенгашнинг барча а'золари Л.Саидовага техника фанлари фалсафа доктори (Пҳд) илмий даражасини бериш бир овоздан ма'қулладилар.

ФА Навоий бўлими матбуот котиби.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими