+998 79 223 42 15

Ҳурмат-эҳтиром билан муносиб нафақага кузатилдилар

2 дақиқа 3 301 кўришлар

Ўзбекистон Республикаси Навоий бўлимида Машинасозлик, асбобсозлик ва автоматлаштириш бўлими мудири Шахзод Умаров ҳамда боғбон Баҳтиёр Сатторовларни муносиб нафақага кузатиш маросими илиқ ва дўстона муҳитда ўтказилди. Бу дақиқалар уларнинг меҳнати, донолиги ва садоқати учун чуқур миннатдорлик билан тўлдирилди.

Б.Сатторов Навоий бўлимидаги фаолиятини 2022 йилда бошлаган бўлиб, у эколог мутахассис сифатида бой тажрибага эга эди. У олдин кўп йиллар давомида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида вилоят бошқармаси тизимида меҳнат қилган. У ўсимликларнинг фойдаси, уларни парвариш қилиш, ресурсларни тежаш ва тупроқни микроэлементлар билан бойитиш йўналишларида амалий тажрибага эга. Навоий бўлимидаги иш фаолияти давомида у Илмий-тадқиқот лабораторияси ҳамда «Олимлар уйи»нинг ҳудудларини кўкаламзорлаштириш ишларини амалга оширди.

Ш.Умаров эса 2022 йилдан бошлаб таклиф қилинган мутахассис сифатида таркибий бўлимни бошқарди. У бугунгача кўп йиллар давомида турли илмий-тадқиқот институтларида, жумладан, Фанлар академияси тизимида, я'ни Геология ва геофизика институти ҳамда Нефт' ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институтида ишлаган. Навоий бўлимидаги фаолияти давомида у турли йўналишларда илмий тадқиқотлар олиб борди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг рақамлаштириш бўйича мутахассислари билан ҳамкорликда электрон геоахборот фондини (кутубхонасини) яратиш ва илмий-геологик ҳисоботларни автоматлаштириш ҳамда рақамлаштириш ишларини амалга оширди. Унинг ҳаммуаллифликда мамлакатимизда ва хорижда ўнлаб илмий мақолалари ва тезислари чоп этилди. Шунингдек, «Арал-Устюрт минтақасидаги Ж ва Пз қатламларида углеводород конларини қидиришнинг янги усули ва геологик-геодинамик модели» ҳамда «Арал-Устюрт минтақасида углеводород хомашёсини локализасия қилиш таҳлили асослари» номли монографияларини нашр қилди, шунингдек «Керн олиш снаряди» номли фойдали моделига патент олди.
Навоий бўлими раиси Абдуразак Мирзаев маросимда ҳамкасбларининг меҳнатини э'тироф этиб, уларни Бўлим тарихи бир қисми сифатида абадий қолишларини та'кидлади. Шунингдек, келгусида ҳам ҳамкорлик давом эттирилишини билдирди. Қадимий ан'анага кўра, ҳурматли оқсоқоллар ҳар бирига эҳтиром, ҳурмат ва миннатдорлик рамзи сифатида тантанали равишда чопон кийгизилди.
ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими