+998 79 223 42 15

Ҳамкорликлар амалда

1 дақиқа 4 236 кўришлар

Аввал хабар беганимиздек, Фанлар академияси Навоий бўлими билан «Зарафшан Голден Гроуп»” ўртасида ҳамкорлик Мемарандуми имзоланган эди. Ушбу жамият Навоий вилоятидаги йирик саноат корхоналарига тегирмонлар учун темир шарлар ҳамда бошқа қаттиқ жинсларни майдалаш учун деталлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадидаги қўшма корхонани ташкил этиш халқаро лойиҳасида Ўзбекистон томонидан иштирок этмоқда.
Навоий шаҳрига Хитойнинг «Нингуой емирилишга бардошли материаллар заводи» Мчж мутахассисларидан ва ушбу компаниянинг Тожикистонда самарали фаолият юритаётган қўшма корхоналари вакилларидан иборат делегация лойиҳани амалга оширишни муҳокама қилиш мақсадида келишди.
Хорижий меҳмонлар аввал Вилоят ҳокими билан учрашиб, сўнгра «Зарафшан Голден Гроуп» раҳбарияти билан ҳамроҳликда Фанлар академияси Навоий бўлимига ташриф буюришди. Бўлимда уларга бўлим илмий-тадқиқот фаолияти ва амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида ахборот берилди. Ўз навбатида хитойлик тадбиркорлар ҳудуддаги фойдали қазилма бойликларини излаб топишга ва уларга маблағ киритишга тайёрлигини баён қилишди.

Муҳокама иштирокчилари ўзаро фикр алмашаркан, йирик халқаро ҳамкорлик лойиҳаларини амалга оширишда илмий ёндошув ва инновацион технологияларни қуллашнинг аҳамияти катта эканлигини таъқидлашди. Халқаро учрашув уч томонлама келишув билан якунланди.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими