+998 79 223 42 15

Ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди

1 дақиқа 4 221 кўришлар

Ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди

Жорий йилнинг октябр ойида Тошкент шаҳрида ФА Навоий бўлими раҳбарияти “БМБ Траде Гроуп” инвестисион-консалтинг компанияси вакиллари билан учрашди. Мазкур компания жаҳон стандартлари талабларига мувофиқ экологик тоза қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чикариш, қайта ишлаш, сақлаш ва хорижий давлатларга экспорт қилиш билан шуғулланади. Учрашувда ҳамкорлик қилиш тўғрисида ўзаро келишилди. Музокаралар давомида яқинда ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

Тантанали маросимда Навоий бўлимининг раиси А.Мирзаэв, унинг ҳалқаро алоқалар ва тижоратлаштириш масалалари бўйича ўринбосари К.Нурбоэв ҳамда “БМБ Траде Гроуп” компаниясининг Кузатув Кенгаши раиси Б.Маматкулов ва бошқа а'золари иштирок эттилар. Мазкур компаниянинг таркибига битта қўшма ҳамда учта шў'ба корхона киришини та'кидлаш жоиз.

Меморандумнинг муҳим жиҳати шундан иборатки, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда маҳаллий-илмий ишланмаларнинг илғор ютуқларидан фойдаланиш ва мавжуд лойиҳаларга сармоя жалб этиш ниятлари борлиги хақида э'тироф этилди.

Учрашув давомида компанияни бўлим лойиҳасига киритиш истиқболлари мухокама қилиниб, бунда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақланиш муддатини ўзайтириш ва сифатини сақлашга йўналтирилган «Қишлоқ хўжалик маҳсулотларига нокимёвий микробларга қарши ишлов бериш усули» инновасион технологиясини Ўзбекистонда тадбиқ этилиши муҳокама этилди. Бунда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг тегишли институти ва Россия компанияси ўзаро ҳамкорликда Ўзбекистоннинг бир-нечта вилоятларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини замонавий технологияларни қўллаб махсус ишлов беришга йўналтирилган илмий ишлаб чиқариш марказларини яратиш ва шу ерда электрон тезлатгичлар воситасида олинадеган электронларнинг юқори қувватидан фойдаланиш назарда тутилди. Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифатини аниқлаш бўйича регионал-таҳлилий лабораторияларини ташкил этилиши ушбу учрашувдаги алоҳида мавзу бўлди.

Музокаралар сўнгида томонлар имзоланган хужжатлар ижросининг амалий жиҳатларини муҳокама қилдилар.

Расмлар “БМБ Траде Гроуп” компанияси томонидан берилган.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими