Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 декабрдаги “Навоий вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиррш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорида геология йўналишида олимлар ва соҳа мутахассисларига бир қатор топшириқлар юклатилган.

Жумладан, қарор доирасида Фанлар академияси Навоий бўлими ва тегишли олий ўқув юртлари тажрибали олимлари ва геологларидан иборат мутахассислар гуруҳи вилоятнинг турли туман ва шаҳарларига бир йил муддатга сафарбар этилди. Уларнинг асосий вазифаси - ҳудудларда геологик тадқиқотларни янада чуқурлаштириш, минерал хомашё базасини кенгайтириш ҳамда соҳанинг инновацион ривожига ҳисса қўшишдан иборатдир.

Навоий бўлимининг геология ва кончилик иши соҳаларида фаолият олиб бораётган илмий ходимлари ва докторантларидан иборат кичик ишчи гуруҳ мунтазам равишда жойларга чиқиб, геологик тадқиқотлар олиб бормокда.

Бу сафар 16 март куни мазкур гуруҳ а'золари Навбаҳор туманида жойлашган Оқтош майдонида геологик дала экспедисиясида бўлдилар. Бунда ҳудуднинг геологик тузилиши, қазиб олиш салоҳияти ва инфратузилмаси чуқур таҳлил қилинди. Шунингдек, бу ерда сочма кон участкаларида фаолият юритаётган тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш жараёнида учраётган муаммолари ўрганилиб, уларни бартараф этиш юзасидан тегишли амалий тавсиялар берилди.

Шуни та'қидлаш жоиз-ки, 2025 йил 2 апрелда “Э-ауксион” платформаси ўтказилиши режалаштирилган ауксион савдосига олтин изловчилар усулида қазиб олиш учун чиқарилган 21та янги олтин участкаларидан 4таси Оқтош майдонига тегишлидир. 
Келгусида Оқтош майдонида қазиб олиш жараёнларини янада ривожлантириш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва янги иш ўринлари яратиш бўйича дастурлар амалга оширилиши режалаштирилган.
ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.