+998 79 223 42 15

Фанлар Академияси Президенти билан очиқ мулоқот

3 дақиқа 3 759 кўришлар

2021 йилнинг 26 апрелида Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Президенти Бехзод Содиқович Юлдашев ФА Навоий бўлимига ташриф буюриб, Бўлим раҳбарияти, илмий ходимлари, докторантлари ва стажёр-тадқиқотчилари билан давра суҳбати ўтказди.

Учрашувда Б.С.Юлдашев сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуси билан республикада илм-фан ва та'лим соҳасида юз бераётган ўзгаришлар, олимлар ва ўқитувчиларга, ҳусусан, уларни моддий рағбатлантиришга, самарали фаолият олиб бориш учун шарт шароитларни яхшилашга ва жамоатчилик ўртасида нуфузини оширишга йўналтирилган са'й-ҳаракатлар тўғрисида тўхталиб ўтдилар. Шунингдек, илм-фанга ўзини бағишлашга қарор қилган ёшлар олдида барча эшиклар очилганини, фақат мамлакат тараққиётига ўз ҳиссасини қўшиш истагини билдириш зарурлигини та'кидладилар. Мисол учун, уларга махсус ташкил этилган жамғарма маблағлари ҳисобидан нуфузли хорижий илмий-тадқиқот муассасалари ва олий ўқув юртларида стажировкалар ташкил этилмоқда, докторантлар ва стажёр-тадқиқотчиларга эса муносиб стипендия бериб борилмоқда.

Бехзод Содиқович тўрт йилдан камроқ вақт ичида Бўлимдаги бажарилган илмий ишларни ижобий томонлари билан бир қаторда танқидий баҳолаб, э'тибор бериш керак бўлган бир қатор масалалар борлигини та'кидладилар. Улар орасида Ўзбекистоннинг тегишли илмий-тадқиқот муассасалари билан алоқаларни йўлга қўйиш ва уларнинг лабораторияларида экспериментлар ўтказиш, олинган натижаларни Scopus ва Web оф Science базаларида индексасия қилинадиган журналларда мақолалар нашр этиш, ихтиро ва фойдали моделларга патент олиш учун талабнома бериш, илмий ишланмаларни тижоратлаштириш, грант лойиҳаларини расмийлаштириш айтиб ўтилди. Бундан ташқари, Б.С.Юлдашев Фанлар академияси Навоий бўлими фан, та'лим ва ишлаб чиқариш интеграциясини ташкил этиш учун тегишли равишда ҳудуддаги йирик саноат корхоналарининг, биринчи навбатда, Навоий кон-металлургия комбинатининг техник, технологик ва экологик муаммоларини ҳал этиш учун Юртбошимиз ташаббуси билан 2017 йилда ташкил этилганини алоҳида та'кидлаб, шу масалага э'тиборни кучайтириш кераклигини та'кидладилар. Олимлар ва докторантларни муаммолар билан таништириш учун корхонанинг етакчи мутахассислари иштирокида илмий-амалий семинарлар ташкил этишни Бўлим раҳбариятига тавсия қилдилар. Шунингдек, олий ўқув юртларининг талабалари ва магистрлари билан ишлашни жадаллаштириш кераклигини та'кидлаб ўтдилар.

Шу билан бирга, Б.С.Юлдашев тадбир иштирокчиларнинг ҳар бири билан алоҳида суҳбатлашдилар, уларнинг илмий ишлари ҳақидаги қисқача ҳисоботини тингладилар, келгусида илмий фаолиятни самарадорлигини оширишга йўналтирилган қимматли тавсиялар бердилар. Мисол учун, Қорақолпоғистон Республикасида Оролқумни кўкаламзорлаштириш лойиҳасини амалга оширишга ҳисса қўшиш мақсадида саксовул экишда Бўлим олимлари томонидан ишлаб чиқилган усулни қўллаш, я'ни саксовул уруғини бентонит гиллари кукуни билан экишдан олдин қобиқлашни ва Навоий бўлими томонидан Нурота туманида амалга оширилаётган “Инновацион педагогикадан модераторларни тайёрлаш” лойиҳасини бутун вилоят ва республикага тарғиб қилишни тавсия қилдилар. Бундан ташқари, ижтимоий соҳани э'тиборсиз қолдирмаслик, бунинг учун ушбу йўналишда фундаментал лойиҳаларни тайёрлаш муҳим аҳамиятга эга эканлигини та'кидладилар.

Докторантларга олиб бораётган тадқиқотларини янада жадаллаштириш ва диссертасияларини пухта ва ўз муддатида ҳимоя қилишда омад тиладилар. Суҳбат чоғида ёш олимлар томонидан олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлар мавзуларининг 50 фоиздан кўпроғи Нкмкнинг ишлаб чиқариш муаммоларини ҳал қилиш билан боғлиқ эканлиги номоён бўлди. Масалан, диссертасияларини муваффақиятли ҳимоя қилган Бўлимнинг дастлабки икки докторанти Илҳом Эгамбердиев ва Лола Саидова ушбу корхонада ишлаб чиқариш жараёнларига уларнинг тадқиқотлар натижалари жорий этилганлиги тўғрисида далолатномаларга эга. Шунингдек, таянч докторант Акбар Жумаевнинг тасмали конвеер таркибли йўналтирувчи роликли механизмлари конструксиясини такомиллаштириш ва параметрларини асослашга бағишланган илмий иши ҳам бунга мисол бўла олиши мумкин. Бугунги кунгача олинган натижалар шуни кўрсатдики, таркибли йўналтирувчи роликли механизмда думалаш подшипниги ўрнига сирпанувчи таянч вазифасини бажарувчи детал қўлланилганда механизм механик шкастланиши 5,6 фоизгача ва ташқи та'сир натижасида шкастланиш 4,99 фоизгача камайди. Таркибли йўналтирувчи роликли механизмларнинг айланишига қаршилик коэффисиэнтини аниқлаш бўйича мавжуд тавсиялар билан таққослаш натижасида механизм айланишига қаршиликнинг ҳисобланган кучи иш ҳароратига қараб 1,9 - 2,7 мартага камаяди. Фанлар академияси Президентида стажёр-тадқиқотчи Шахноза Куйлиэванинг Тасқазган конининг графит рудаларини бойитишга қаратилган иши катта қизиқиш уйғотиб, Бехзод Содиқович ушбу бойитилган графитдан ёзув қаламининг стержинини тайёрлашни тавсия қилдилар.

Давра суҳбати иштирокчилари мазмунли ва амалий суҳбатдан мамнун бўлдилар.

Февзи ИСТАБЛАЕВ,

ФА Навоий бўлими матбуот котиби.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими