Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлими қошида жамиятни модернизация қилиш ва интенсив ривожлантиришга қаратилган инновацияларни жорий этиш ҳамда илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини амалга ошириш мақсадида “Ихтирочилар ва рационализаторлар клуби” ташкил этилди.
Клубнинг асосий мақсади ихтирочилар, рационализаторларга соҳалар ривожига йўналтирилган илмий-тадқиқотларини олимлар ва соҳа мутахассислари билан ўзаро ҳамкорликни ташкиллаштириш ҳамда янгилик ва ихтироларни ишлаб чиқаришга жорий этишга амалий ёрдам бериш, республикамиз иқтисодиётини ривожлантиришда тежамкор, янги инновацион лойиҳаларнинг амалга ошишига хизмат қилишдир.