+998 79 223 42 15

Фан ва ишлаб чиқариҳ уйғунлиги йўлида

1 дақиқа 4 148 кўришлар

Навоий вилоятида Фанлар академияси Навоий бўлими ҳузуридаги Идоралараро илмий-техникавий кенгашнинг ВИ кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир доирасида илк бор унинг иштирокчиларини уч кун давомида Навоий кон-металлургия комбинати ишлаб чиқариш объектлари билан таништирув сафари ташкил этилди. НКМК бош директори Қ. Саноқулов ва Ўзбекистон Республикаси ФА президенти Б. Йўлдашев юртимизда фан, таълим ва саноатнинг интеграциялашув жараёни самарадорлигини ошириш мақсадида ушбу саёҳатни ўтказиш ҳақида олдиндан келишиб олган эдилар.

Мамлакатимиз Фанлар академияси ва олий ўқув юртларининг илмий-тадқиқот институтлари, шунингдек, илмий марказлардан ташриф буюрган 40 нафарга яқин етук олим Навоий Кмкнинг Марказий ва Шимолий кон бошқармалари ҳамда Навоий саноат майдони объектларидаги ишлаб чиқариш жараёнлари билан бевосита танишиш имкониятини қўлга киритди. Сафар давомида фан докторлари, илмий ходимлар завод, лаборатория ва конларнинг раҳбар ҳамда муҳандис-техник таркиби билан суҳбат олиб борди. Жойларда ишлаб чиқариш, техника ва технология соҳасидаги долзарб йўналишларда барчани қийнаётган, биргаликда ечимини топиш зарур бўлган муаммолар муҳокама қилинди.

Навоий давлат кончилик институтининг мазкур олий ўқув юрти йўналиш ва мутахассисликлари ҳисобга олиниб, фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро яқинлашувини таъминлаш мақсадида комбинат базасида тузилган технопарки меҳмонларда катта таассурот қолдирди. У айримлари ҳатто Ўзбекистонда ҳам ноёб ва ягона нусхада бўлган замонавий жиҳоз, ускуна ва қурилмалар, шунингдек, амалда фойдаланилаётган машина ва мажмуаларнинг моделлари билан бойитилган. Бу ерда талабалар нафақат ўз ихтисослиги билан яқиндан танишади, балки ҳар хил синовларни қўллаб, тажриба ўтказади.

Йиғилишнинг сўнгги кунида олимлар ва комбинат ходимлари биргаликда ишлаб чиқаришда мавжуд муаммоларни яқин истиқболда хўжалик шартномаларини ижро этишга йўналтирилган ҳолда иқтисодий ва техник томонлама асосланган ечимларини топиш устида ишладилар.

Февзи ИСТАБЛАЕВ,

ФА Навоий бўлимининг тадқиқотчи-стажёри

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими