+998 79 223 42 15

Докторант учун муҳим амалиёт

1 дақиқа 2 639 кўришлар

Ўзбекистон Республикасида илм-фан ривожланишига ва бунга кўпроқ ёшларни жалб қилишга катта э'тибор қаратиб келинмоқда. Турли хил давлат ва ҳалқаро дастурлари бўйича ёш олимлар чет элда стажировка қилиб келмоқдалар. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлими таянч докторанти Абдумалик Тошназаров ҳам шулар қаторида.

А.Тошназаров Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан э'лон қилинган ёш олимларни илмий стажировкаларга юбориш танловида ғолибликни қўлга киритиб, Россия Федерацияси Москва шаҳрида жойлашган “Мисис” Миллий тадқиқот технологик университетида стажировка ўтиб келди.

Стажировка дастурига биноан ёш олим “Micromine” дастури ёрдамида мураккаб конларни ўзлаштириш учун ишлаб чиқариш жараёнларини рақамлаштириш тоғ-кон саноати корхоналари самарадорлигини сезиларли даражада ошириш бўйича 288 соатлик курсни тугатиб келди. Стажировка давомида олинган илмий-тадқиқот натижаларини Абдумалик ўзининг “Тебинбулок кони титанамагнитет рудасидан ванадийни ажратиб олиш технологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги диссертасия ишида фойдаланишни мақсад қилган.

Ушбу илмий стажировка Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан молиялаштирилди.

ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими