Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Навоий бўлимида бўлим раиси Абдуразак Мирзаэв Латвия Республикаси "БАО" аксиядорлик жамияти кегаши раиси Янис Вилгерт билан музокаралар ўтказди. Шунингдек музокараларда Тошкент шаҳрида фаолият юритаэтган «Шаякубов анд Партнерс» Мчж геология компанияси бош директори Сергей Кадомский ҳам иштирок этди.

Учрашув давомида меҳмонлар Навоий бўлими томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа ва ишланмалар билан таништирилди. Томонлар тоғ-кон ва геология соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, ривожлантириш ва чуқурлаштириш, замонавий инновасион технологияларни жорий етиш, қўшма тадқиқотлар, конференсиялар, консул'тасиялар ва бошқа тадбирларни ўтказишга келишиб олишди.

Музокаралар натижасида Навоий бўлими ва “ВАО” АЖ ўртасида ўзаро келишув Меморандуми имзоланди. Хусусан, ушбу Меморандум “ВАО” АЖ нинг тўғридан-тўғри инвестисияларини киритиш йўли билан ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш орқали фойдали қазилмаларни, жумладан, донадор фосфоритларни қазиб олиш ва қайта ишлаш, техноген ҳамда маиший чиқиндиларини қайта ишлаш, минерал ўғитлар ишлаб чиқаришга имкон яратади. Маблағлар, шунингдек, минтақада ма'дан ва нома'дан минераллар учун геология қидирув ишларини олиб бориш, чўлланиш ва тупроқ шўрланиш олдини олиш мақсадида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш учун замонавий инновасион технологияларни жорий этиш ҳамда маҳаллий хом ашёлардан қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар яратилишига йўналтирилиши мумкин. Бундан ташқари, Навоий вилоятида инновасион технопарклари ҳамда янги техника ва технологияларни яратиш, шунингдек, фан-техника ва инновасия соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилиш имкониятлари кўриб чиқилди.
Февзи ИСТАБЛАЭВ,
Навоий бўлими матбуот котиби.