2023 йилнинг 16-17 март кунларида Олий та'лим, фан ва инновациялар вазирлиги биносида Баҳорги тижоратлаштириш форуми бўлиб ўтди. Унда ўз ишланмалари билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлими олимлари ҳам фаол иштирок этдилар.

Тадбир доирасида инновацион маҳсулотларнинг кўргазма ва ярмаркалари ташкил этилди. Ишланмаларни тижоратлаштириш бўйича илғор хорижий мамлакатларнинг тажрибасини жорий этиш мақсадида чет эллик мутахассислар иштирокида давра суҳбатлари, панел муҳокамалар ўтказилди. Ҳудуд ва тармоқлар муаммолари ечимига қаратилган инновацион, стартап, тижоратлаштириш лойиҳалари тақдимотлари ҳам ўтказилди.

Навоий бўлими томонидан ўғитлар ва ўсимликларнинг ўсишини стимуляторлари, корхоналарнинг саноат сувларини тозалаш учун сорбентлар, вермикулитдан тайёрланган иссиқлик изолясия материаллари намуналари ва бошқа тадқиқотлар натижалари намойиш этилди.
Форум якунда Бўлим олимлари фаол иштироки учун ташаккурнома билан тақдирландилар.
ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.