+998 79 223 42 15

Бўлим инвестисия марказига айланиши мумкин

3 дақиқа 3 064 кўришлар

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Навоий бўлими раҳбарияти ва таркибий бўлим мудирлари МДҲ мамлакатлари билан халқаро илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Гуандун иттифоқининг мутахассислари ҳамда Хитой Халқ Республикаси Фанлар академиясининг Шинжон фан ва технологияларни стратегик ривожлантириш илмий-тадқиқот институти ходимлари билан видеомулоқот ўтказдилар.

Та'кидлаш жоизки, Бўлим ва Институт ўртасидаги алоқалар жорий йилнинг июл ойида Хитойнинг Урумчи шаҳрида бўлиб ўтган Ипак йўли бўйидаги мамлакатлар ўртасидаги тоғ-кон саноати соҳасида ҳамкорликнинг 13-чи форуми доирасида ўрнатилган эди. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси делегасиясидан Навоий бўлими раиси Абдуразак Мирзаев ва таркибий бўлим мудири Шерзод Шариповлар қатнашган эдилар. Ўшанда томонлар кейинги муҳокама учун таклифлар тайёрлашга келишиб олган эдилар.

Музокараларда Гуандонг иттифоқи вакиллари уларнинг ташкилоти 2009 йилда ташкил этилганлигини, ХХР Фан ва техника вазирлиги ва Гуандонг вилоятининг фан ва техника департаменти кўмагида иш олиб боришини, Хитойда МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорликни фан ва техника соҳасида ривожлантириш бўйича энг йирик ташкилот эканлигини ма'лум қилдилар. Ҳозирда Хитойнинг турли шаҳарларида Иттифоқнинг филиаллари мавжуд. Ушбу тузилма Шанхай ҳамкорлик ташкилоти мамлакатлари маконида илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича лойиҳаларда ҳам фаол иштирок этиб, бошқача айтганда, бу Хитой ва “Бир камар, бир йўл” мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий тугуни бўлиб келмоқдадир.

Иттифоқ янги материалларни ишлаб чиқариш, био- ва ахборот технологиялари, шунингдек асбобсозлик соҳасидаги лойиҳаларни илгари суришга алоҳида э'тибор қаратади. Бундан ташқари, ташкилот инвесторларга истиқболли лойиҳаларни топишда ёрдам беради. Айнан шу йўналишга Навоий бўлими томонидан алоҳида урғу берилди.

Шундай қилиб, Бўлим раиси А.Мирзаев икки мамлакат илм-фан ва бизнесининг самарали интеграция механизмларини жорий этиш мақсадида инвестисияларни жалб қилиш маисадида истиқболли лойиҳаларни тайёрлаш бўйича консалтинг марказини яратишни таклиф қилди. Марказ ходимлари Ўзбекистон хомашёси ва ресурс салоҳияти, хусусан, ма'дан, нома'дан ва техноген фойдали қазилмалар конлари, талаб мавжуд маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун завод ва фабрикалар қурилишига бўлган эҳтиёж тўғрисида ма'лумот тўплашлари ва ма'лумотлар базасини яратишлари, тўпланган ма'лумотлар асосида инвестисияларни жалб қилиш учун истиқболли лойиҳаларни тайёрлашлари ҳамда маҳаллий бозорда ма'лум маҳсулотларга бўлган исте'мол талабини ўрганишлари, бошқача қилиб айтганда, ма'лум бир маҳсулотни Хитойдан олиб кириш имкониятини аниқлаш учун маркетинг фаолияти билан шуғулланишлари кўзда тутилган. Тўпланган ма'лумотлар манфаатдор инвесторларга ҳақ эвазига узатилади. Бундан ташқари, Ўзбекистонда ўз бизнесини очиш ёки ривожлантириш учун маблағ сарфламоқчи бўлган аниқ компаниялар ва ишбилармонларнинг сўровлари ва молиявий имкониятлари асосида индивидуал лойиҳаларни тайёрлаш режалаштирилган.

Томонлар марказнинг мақсад ва вазифалари билан танишиб ғояни қўллаб-қувватладилар. Унинг фаолиятини молиялаштириш манбаи масаласи ҳам муҳокама этилди. Бир нечта вариант кўриб чиқилди. Биринчи йўли – капитални улушли шерикчилик асосида шаклланишдир, бунда марказ ходимлари меҳнатига ҳақ тўланади, улушдорлар эса инвесторларга тайёрланган ва таклиф қилинган лойиҳалар амалга оширилгандан сўнг фойда оладилар. Шунингдек, қўшма корхона ташкил этиш таклифи ҳам келиб тушди, бунда та'сисчилардан бири инвестисиялар ёки фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан шуғулланадиган йирик хитойлик компанияси бўлиши мумкин. Яна бир ечим сифатида давлатлараро грант лойиҳасини тайёрлаш варианти кўриб чиқилди.

Учрашув иштирокчилари ҳар бир ечимнинг ўзига хос томонлари мавжуд эканлиги ва бу масалани батафсилроқ ўрганиб чиқиш кераклигини та'кидладилар. Гуандун иттифоқи делегасиясининг август ойи охирида Ўзбекистонга бўлажак ташрифида кўриб чиқиш учун аниқ таклифлар тайёрлашга келишиб олдилар.

Та'кидлаш жоизки, музокаралар дўстлик ва ўзаро англашув муҳитида ўтди. Томонлар Бўлим, Институт ва Иттифоқ ўртасида уч томонлама шартнома имзолаш тўғрисида қарор қабул қилишдилар. Режа муваффақиятли амалга оширилган тақдирда, Навоий бўлими Хитой ва Ўзбекистон учун фойдали бўлган Хитойдан инвестисияларни, шу жумладан илмий-техник ютуқлар кўринишидагиларни ҳам жалб қилишнинг ўзига хос марказига айланиши мумкинлигини та'кидладилар.

ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими