+998 79 223 42 15

АКМК билан ҳамкорликни йўлга қўйиш

2 дақиқа 4 172 кўришлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида 2020 йил 3 декабр' куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилиш баёнининг 16-бандида техноген чиқиндилар таркибидан олтин, кумуш, рангли ва ноёб металларни ажратиб олиш технологияларини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш топшириғи бир қатор корхона ва ташкилотларга, шу жумладан Фанлар академиясининг Навоий бўлимига юклтилган эди.

Шу моносабат билан “Мисис” МТТУ Олмалиқ филиали анжуманлар залида “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” Ажга тегишли бўлган топширикларни бажариш йўлларини муҳокама қилишга бағишланган илмий-техник семинар бўлиб ўтди. Унда Фанлар академиясининг илмий-тадқиқот муассасалари ва Навоий бўлими ҳамда олий ўқув юртлари, жумладан Навоий давлат кончилик институти олимлари қатнашдилар.

Кун тартибидаги асосий масаладан ташқари, Олмалиқ Кмкнинг бошқа муаммолари ҳам кўриб чиқилди. Улар орасида ортиқча сул'фат кислотасини йўқ қилиш ёки уни бошқа тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга йўналтириш, Қизилқум фосфорит мажмуасида фосфоритларни куйдириш жараёнисиз бойитиш имкониятларини ўрганиш, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш учун “Аммофос-Махам” Ажнинг фосфогипс чиқиндиларини жалб қилиш киради.

Ушбу масалаларни Итмларининг илмий-техник салоҳиятини жалб қилган ҳолда Навоий олимлари гуруҳига раҳбарлик қилган ФА Навоий бўлими раиси А.У.Мирзаев ўрганиб чиқиб, муаммолар ечимларига қаратилган ишланмаларни ОКМК мутахассисларига беришга ва'да қилди. Шунингдек, у бўлимнинг ташаббуси билан ўтган йилнинг декабр ойида "Навоий кон-металлургия комбинати" ДК мутахассислари билан саноат чиқиндиларини қайта ишлаш масаласи муҳокама қилинганлигини та'кидлади.

Шу билан бирга, семинарда ОКМК билан тузилган хўжалик шартномалари бўйича бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботлар тегишли ИТМ вакиллари томонидан ўқиб эшиттирилди. Тадбир иштирокчиларининг бир қисми корхонанинг техник ва технологик муаммоларини ҳал қилиш бўйича ўзларининг ғояларини тақдим этдилар. Улар орасида Фанлар академияси Навоий бўлимининг таянч докторанти Н.И.Хуррамов ҳам бор. У Марказий Қизилқум фосфоритларини комплекс қайта ишлаш бўйича ўз таклифларини билдирди.

Семинар якунида иштирокчилар турли йўналишдаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш зарур деган хулосага келишди.

Февзи ИСТАБЛАЕВ,

ФА Навоий бўлимининг матбуот котиби.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими