+998 79 223 42 15

“Хоразм Маъмун академияси ахборотномаси” илмий журнали

“Хоразм Маъмун академияси ахборотномаси” илмий журналнинг таъсисчиси Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳисобланади. Илмий журнал 2006-йилдан нашр қилинмоқда. Ўзбекистон Республикаси алоқа ва ахборот агентлиги томонидан 2013-йил 29-ноябрда рўйхатга олинган (сертификат №13-040 ва №230265-10) (ИССН 2091-573Х).

“Хоразм Маъмун академияси ахборотномаси” илмий журнали республика миқёсидаги журнал ҳисобланиб, Ўзбекистон ва яқин ҳорижлик олимлардан муаллифлик жамоасига эга.

Илмий журналнинг асосий мақсадларидан бири илм-фаннинг турли соҳаларидаги устувор йўналишларга эга йирик илмий тадқиқот ишларининг натижаларини нашр қилиш ва омма эътиборига етказиш ҳисобланади.

Бешта мутахассислик: биология, қишлоқ хўжалиги, иқтисодиёт, филология ва тарих Ўзбекистон Республикаси ОАК рўйхатига киритилган

Журнал уч тилда чоп қилинади: ўзбек, рус ва инглиз.

Журналнинг мақсади ва вазифалари. Илмийходимларни, мутахассисларни, олимларни шунингдек, магистрларни ва докторантларни илм-фаннинг турли соҳаларидаги илмий-тадқиқот ишланмалари, уларнинг натижалари, ҳозирги замон илм-фан ютуқлари ҳамда илмий янгиликлар билан таништириш ва омма эътиборига етказиш ҳисобланади.

Мутахассислик. Журнал фан тармоғига эга ва унда илм-фаннинг барча соҳалари бўйича аниқ илмий асосга эга бўлган илмий мақолалар чоп қилинади.

Тарқалиш ҳудудлари – ўзбек ва рус ва инглиз тилларидаги илмий мақолалар Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида, шунингдек, “Калеон” компанияси орқали бутун дунёга тарқатилади.

Молиялаштириш манбаси –республика миқёсида обуна бўлиш ҳамда муаллифлар мақолаларини нашр қилиш бадаллари ҳисобига.

Бош муҳаррир

Абдуллаев Икрам Искандарович

Туғилган йили: 24декабр 1966йил.

Туғилган жойи: Хоразм вилояти

Ихтисослиги : зоология

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Вице-президенти

( 2017й. – ҳозирги вақтгача )

Биология фанлари доктори, доцент

Зоология соҳаси (йўналиши) бўйича йирик олим.

1991-йилда Тошкент Давлат университетини (ҳозирги Ўбекистон Миллий университети) тугатган.

Урганч Давлат университетида илмий ишлар бўйича проректор лавозимида ишлаган.

Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг минтақавий бўлими – Хоразм Маъмун академияси раиси лавозимида фаолият кўрсатмоқда

60 дан ортиқ илмий мақолалар, шунингдек 2 та ихтиро муаллифи.

«Ўзбекистон Республикасининг 20-йиллик эсдалик кўкрак нишони” билан тақдирланган.

Манзил:

200900, Ўзбекистон, Хоразм вилояти, Хива шаҳри, Марказ 1

Телефон:

(+998-62) 375-51-43

Факс:

(+998-62) 375-51-43

Э-маил:

мамун-ахборотнома@academy.уз, хма_ахборотномаси@маил.ру

Сайт:

http://mamun.uz/uz/page/27

Мақолаларни қабул қилиш қоидалари

  1. Мақола ўзбек, рус ёки инглиз тилларида ёзилган, ҳажми 4 бетдан 16 бетгача, мақола матни А4 форматда, Microsoft Word в формате .doc ёки docx, Тимес New Роман матн муҳарририда, 14 пт, ўлчамли шрифтда, чегаралари эни бўйича терилган бўлиши лозим. Мақола чегаралари: чап томони 3 см, юқори, паст, ва ўнг томонларидан 2 см, қаторлараро интервал 1,5, бетланмаган, жадваллар ва файдаланилган адабиётлар рўйхати тегишли равишда матн орасида келтирилиши лозим.

  2. Матндаги жадвал, расм ва файдаланилган адабиётлар рўйхати тегишли равишда белгиланган, жадвалларга қисқартирилмаган ҳолда сарлавҳа билан ёзилиши лозим.

  3. Расм ёки фотосуратлар чизилган ёки Word график муҳарририда сканерланган бўлиши, расм ёки фотосуратларнинг пастки қисмида сарлавҳаси ва сон билан белгиланган бўлиши лозим.

  4. Матндаги формулалар аниқ ҳолда кўрсатилган, номерлаган бўлиши лозим

  5. Матнда келтирилган барча ўлчам ва катталиклар тегишли равишда халқаро ўлчов бирликлар тизимига мос келиши шарт.

  6. Мақоланинг биринчи бетида юқори чап тарафида УЎТ (УДК) келтирилади, сўнгра бош ҳарфлар билан ярим қора шрифтда ўртада муаллиф (лар) нинг исм-шарифи, фамилияси ёзилиб, кейинги қаторда мақола мавзуси ёзилади, мавзу охирида нуқта қўйилмайди. Сўнгра 2 интервалдан кейин 3 тилда (ўзбек, рус ва инглиз тилларида) 7 қатордан кам бўлмаган аннотация ва камида 5 та терминли калит сўзлар курсив шаклида ёзиши талаб этилади. Кейин 2 интервалдан сўнг оддий шрифтда мақола матни келтирилади.

  7. Мақола охирида муаллиф(лар) томонидан фойдаланилган адабиётлар рўйхати келтирилади. Матнда адабиётларга ҳавола квадрат қавсларга [1] олинган ҳолда берилади сўнгра адабиёт муаллифининг фамилияси ва инициаллари келтирилади. Охирида эса барчаси ажратиладиган нуқталар бўйича журнал (монография, дарслик, конференсия тўрплами, диссертация автореферати, патентлар) мавзуси сўнгра (шаҳар, мамлакат, сана, бетлар рақами) келтирилади.

  8. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати тугаганидан кейин бетнинг пастки чап тарафида муаллиф (лар) томонидан тақдим қилинган ташкилот ёки институтнинг тўлиқ номи, пастки ўнг тарафида эса мақола тақдим қилинган сана ёзилади.

  9. Мақоланинг асл нусхаси муаллиф(лар) томонидан имзоланган ва талаб даражасида (тегишли фан соҳаси бўйича фан доктори ёки фан номзоди томонидан берилган рецензия, Ўзбекистон Республикаси ва МДҲ да мавжуд ва талаб даражадаги экспертиза акти) тақдим қилиниши лозим. Журнал таҳририятига мақоланинг асл нусхаси ва электрон шаклда тақдим қилинади

  10. Мақолаларни журнал таҳририятининг қуйидаги манзилига юбориш лозим: 220900, Хоразм вилояти, Хива шаҳри, Марказ-1, Хоразм Маъмун академияси;тел: (+99862) 375-80-51Э-маил:xma_axborotnomasi@маил.ру

  11. Талаблар асосида расмийлаштирилмаган мақолалар таҳририят томонидан қабул қилинмайди ва муаллиф(лар)гақайтарилмайди.

  12. Муаллиф(лар)га алоҳида мақола бўйича нусхалар берилмайди. Муаллиф(лар) таҳририятга мурожаат қилиб, навбатдаги журнал сони чиққунга қадар бир ой олдин зарур бўлган журнал миқдорини буюртма қилишлари мумкин.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими