“Ўзбекистон физика журнали” илмий журналининг асосчиси Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳисобланади. Журнал 1957-йилдан чиқа бошлаган. 2006-йил 22-декабрдан Ўзбекистон Республикаси матбуот ва ахборот агентлигидан қайта рўйхатдан ўтган.Гувоҳнома №0044. ИССН 1025-8817.
“Ўзбекистон физика журнали” физика соҳасига ихтисослаштирилган республикадаги ягона махсус журнал ҳисобланиб, физика фанининг турли йўналишларидаги ишланмалари ва барча йўналишдаги тадқиқотларни қамраб олади: астрономия ва космик тадқиқотлар, юқори энергия ва элементар заррачалар физикаси, ядро физикаси, конденсияланган муҳит физикаси ва материалшунослик, оптика ва спектроскопия , лазер физикаси, акустика, сирт физикаси ва б.
Нашр тили. Рус, инглиз
Журналнинг мақсад ва вазифаси. Илмий-тадқиқот институтлари ва олий ўқув юртларининг докторантлари ва магистрлари, мутахассислар ҳамда илмий ходимларни физика соҳасидаги янгиликлар, ютуқлар ва сўнгги ишланмалар тўғрисидаги маълумотлар билан таништириш.
Мутахассислиги. Журналда физика соҳасида олиб борилаётган оригинал илмий тадқиқотлар бўйича тайёрланган мақолалар чоп этилади.
Журналнинг алохида хусусиятлари. Журнал физика фанининг асосий йўналишларидаги барча тадқиқотларни қамраб олади.
Республика институтлари базасида ўтказилган республикадаги халқаро ва махаллий, симпозиум ва конференсиялар материалларига бағишланган махсус сонлар чоп этилади.
Тарқатилиш ҳудуди–Журнал Ион плазма ва лазер технологиялари институти томонидан фақат обуначиларга етказилади.
Молиялаштириш манбаи – буджетдан ташқари маблағлар ва обуначилар ҳисобидан.
Бош муҳаррир
Захидов Эркин Агзамович
Туғилган куни: 1-август 1955й.
Туғилган жойи: Тошкент ш.
Йўналиши: физика-математика
У.А.Арифов номидаги Ион-плазма ва лазер технологиялари институти, лаборатория мудири (2016-йилдан- ҳ.в.)
физика-математика фанлари доктори, профессор
Илм соҳаси физика
1955-йил 1-август куни Тошкент шаҳрида туғилган.
1977-йил Тошкент давлат университетини (ҳозирги Ўзму) тамомлаган.
200 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи.
|
Манзил: |
100125, О'збекистон, Тошкент, Дўрмон йўли кўчаси 33 |
|
Телефон: |
(+99871) 262-31-69 |
|
Факс: |
(+998-71) 262-32-57 |
|
Э-маил: |
|
| Сайт: |