
“Мерос” журналининг муассиси Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти ҳисобланади. Журнал дастлаб Ўзр ФА Президиумининг 1988 йил 30 августдаги қарори (№11/105) асосида алманах сифатида “Шарқшунослик” номи билан ташкил этилган ва 1991-2014 йилларда унинг 17 та сони нашр қилинган.
2016 йилда Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳузуридаги Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари марказининг “Мерос” журнали, 16.02.2018 йилда эса Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтининг “Мерос” журнали сифатида қайта рўйхатдан ўтказилган. (гувоҳнома №0680 ва № 000535; ИССН № 2181-9017).
“Мерос” илмий-назарий журнали бир йилда 2 марта нашр этилади.
Мақолалар: ўзбек, рус ва инглиз тилларида берилиши мумкин. Журналнинг минимал ҳажми 8-15 босма табоқ, я'ни 128-240 саҳифа. Умумий тиражи 100-500 ададгача нашр этилиши режалаштирилган.
“Мерос” ижтимоий фанлараро характердаги илмий журнал бўлиб, шарқшунослик соҳаларининг янги ютуқларини тарғиб этувчи илмий-назарий нашрдир. Унда Ўзбекистоннинг илмий-маданий, маънавий-маърифий, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳаётига, шарқшунослик, хусусан, Марказий Осиё ва Хорижий Шарқ мамлакатлари тарихи, фан тарихи, тили ва адабиёти, фалсафаси, сиёсати, маданияти ва сан'атига оид ёзма ва ашёвий манбалар тадқиқи ҳамда замонавий масалаларнинг долзарб мавзуларидаги мақолалар нашрга тайёрланиб, қуйидаги рукнлар доирасида эълон қилинади:
-
Ахборотлар
-
Баҳс
-
Дипломатия тарихидан
-
Ёшлар минбари
-
Замонавий масалалар
-
Илмий анжуманлар ва тақризлар
-
Илмий ахборот
-
Илмий сафар ахбороти
-
Ислом ва тасаввуф
-
Манбашунослик ва тарихшунослик
-
Марказий Осиё тарихи
-
Матншунослик
-
Персоналий
-
Тил ва адабиёт
-
Фалсафа
-
Фан ва маданият тарихи
-
Халқаро муносабатлар
-
Хотира
-
Ҳужжатлар ва ёзишмалар
-
Юбиларларимиз
-
Янги нашрлар каби рукнларида жами
Нашрнинг тили: ўзбек, рус, инглиз.
Журналнинг мақсад ва вазифаси. Шарқшунослик йўналишидаги янги тадқиқотлар, эришилган ютуқ ва илмий янгиликлар билан илмий ходим, мутахассис, магистр, докторант ва олимлар каби ижтимоий-гуманитар соҳа вакилларини таништириш.
Ихтисослашуви: илмий-назарий.
Тарқатиладиган ҳудуди: Ўзбекистон Республикаси бўйича
Таҳририятнинг молиявий таъминот манбалари: ҳомийлар (агар бўлса), муаллифлар ҳисобидан.
Бош муҳаррир
Абдухалимов Бахром Абдурахимович
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти директори, Ўзрфа Ижтимоий-гуманитар фанлар йўналиши бўйича вице-президенти (2017 йилдан ҳозиргача)
Илмий даража ва унвони: Тарих фанлари доктори, профессор
Соҳаси: Тарихий манбашунослик ва фан тарихи.
Туғилган йили: 27 феврал 1959 й.
Туғилган жойи: Тошкент шаҳри
Маълумоти: Олий, 1982 йилда Тошкент давлат шарқшунослик университети (кундузги)ни тамомлаган
Диплом бўйича мутахассислиги: Филолог-шарқшунос, Докторантурада ўқиган, Ливияда араб тили таржимони, Ўзрфа Шарқшунослик институтидаги иш фаолиятини кичик илмий ходим вазифасидан бошлаб, илмий котиб, катта ва етакчи илмий ходим, илмий ишлар бўйича директор ўринбосари ва директор, Фанлар академияси Ижтимоий-гуманитар фанлар йўналиши вице-президенти лавозимларига кўтарилган. Айни пайтда у Тошкент Халқаро Вестминстер университети проректори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг миллатлараро муносабатлар масалалари ва дин ишлари бўйича Давлат маслаҳатчиси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Илм-фан тармоқлари бўйича илмий-техник дастурлар шакллантирилишини мувофиқлаштириш ва амалга оширилиши мониторингини олиб бориш бўлими бошлиғи лавзимларида ҳам ишлаган. Ҳозирда Ўзрфа ижтимоий фанлар вице-президенти ҳамда Ўзрфа Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти директори лавозимларида фаолият юритмоқда
1 та монография, 1 рисола, 2 та китоб (ҳаммуаллифликда) ва 80 дан ортиқ мақолалар муаллифи.
Ҳозирга қадар унинг раҳбарлигида 1 та фан номзоди, 1 та фалсафа фанлари бўйича Пҳд ҳимоя қилган, 1 докторант ва 3 тадқиқотчи ўз диссертациялари устида иш олиб бормоқда.
Ҳаммуаллифликда тайёрлаган “Хоразм Маъмун академияси” (Қувайт, 2006) номли рисола учун Кувайтнинг “Имом Бухорий авлодларига” номли мукофоти билан тақдирланган.
|
Манзил: |
100170, Ўзбекистон, Тошкент ш, Мирзо Улуғбек кўчаси, 79-уй |
|
Телефон: |
(+998-71) 262-54-61 |
|
Факс: |
(+998-71) 262-52-77 |
|
Э-маил: |
|
| Сайт: |
Мақолаларни қабул қилиш қоидалари
Мақола матни ўзбек, рус ва инглиз тилларида А4 (210-297 мм) ўлчамлик қоғозга Тимес New Роман шрифтида, белгилар катталиги 12, сатрлар ораси 1,5 интервалда ёзилиши, матн юқорисидан 2 см, чапдан 3 см, ўнг ва пастдан 1,5 см ҳошиялар қолдирилиши талаб этилади. Ҳажми 8-12 бет.
Тўлови: энг ками иш ҳақининг 75%. Тўлов – мақола таҳририят томонидан 2 та тақриздан ўтказилиб, нашрга тавсия этилганидан сўнг амалга оширилади.
-
Фиш
-
Даражаси, унвони (агар бўлса)
-
Қаэрда ким бўлиб ишлаши/ўқиши
-
Тел.: (код) ...; э-маил: … Мазкур маълумотлар қисқартмаларсиз тўлиқ ёзилсин!
-
Мақола мавзуси
-
Аннотация. 4-6 жумладан иборат.
-
Калит сўзлар. 6-8 та. Эслатма:1-7-маълумотлар мазкур тартиб сақланган ҳолда ўзбек, рус ва инглиз тилларида берилиши керак.
-
Мақолада мавзунинг ўрганилиш тарихи орқали кўтарилган муаммонинг аниқлиги, анализ синтезли таҳлили, илмий янгилиги ва аҳамиятини акс эттирувчи хулоса берилиши талаб қилинади. Таъкид: плагеатликка йўл қўйган мақола муаллифи аниқланса, муаллиф ишлайдиган ёки ўқийдиган ташкилот раҳбарига бу ҳақда хабар юборилиб, мазкур муаллиф мақоласи журналга қайта қабул қилинмайди.
-
Исм ва манба номларини ўзбек ва рус тилига табдил/ транслитерацияда ёзиш шаклига намуналар:
Ўзбек тилидаги шакли
-
Исмлар. Абдуллоҳ, Абдураҳмон, Саййид Муҳаммад Алихон, Ражабали, Хўжа Амин, Файзхўжа, Шоҳмалик, Маъсумбий, Жаҳоншоҳ, Қул Убайдий, Алиқули, Шарафиддин Али Яздий, Аҳмад ал-Марғиноний, Султон Мурод, Дониёл оталиқ, Мирсодиқ, Абу-л-Қосим.
-
Манба номлари матнда биринчи учраган ўринда таржимаси билан келтирилади. Масалан: “Масъала фи ҳазз ан-нафс мин ал-улум” (“Нафснинг илмдан оладиган улуши масаласи”), “Шоҳномаи нусратпаём” (“Ғалаба ҳақида хабар берувчи шоҳ китоб”).
-
Сулолалар номи: Темурийлар, Уммавийлар, Аштархонийлар
Рус тилидаги шакли
-
Исмлар. Абдаллах, Абд ал-Рахман, Саййид Мухаммад Али-хан, Раджаб-Али, Ходжа Амин, Файз ходжа, Шах-малик, Мъасум-бий, Джахан-шах, Кул Убайди, Али-кули, Шараф ал-дин Али Язди, Ахмад ал-Маргинани, Султан Мурад, Даниял Аталик, Мирсадик.
-
Манба номлари матнда биринчи учраган ўринда таржимаси билан келтирилади. Масалан “Масъала фи хазз ал-нафс мин ал-’улум” (“Вопрос наслаждения души от науки"), “Шахнама-и нусратпаям” (“Велкая книга, оповещающая о победе”).
-
Сулолалар номи: Темуриды, Омеяды, Аштарханиды
10. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати мақола якунида келтиралади.
11. Мақолада сноска/ҳавола ва фойдаланилган адабиётларни бериш ТАРТИБИ:
11.1 Фойдаланилган адабиётларни аввал кирилл, кейин лотин (агар бўлса), сўнг араб (агар бўлса) алифбосида, алифбо тартибида жойлаштирилади.
11.2 Кирилл алифбосида Ў Қ Ғ Ҳ ҳарфлари билан бошланувчи муаллифлар фамилияси Я ҳарф билан бошланувчи муаллифлар фамилиясидан кейин келтирилади.
11.3 Ҳар бир адабиёт фақат бир марта рақамланади. Саҳифалари эса мақоладаги жумла якунида нуқтадан аввал [адабиёт рақами: ундаги саҳифа рақами] шаклида берилади, масалан, [3: 154].
11.4 Изоҳлар ҳар саҳифа ҳаволасида қолади, ундаги адабиётга ҳавола [адабиёт рақами: саҳифаси] шаклида келтирилади.
11.5 Агар бир неча адабиётга, жумладан, тўлиқ асарга ҳавола қилинган бўлса [адабиёт рақами: саҳифаси; адабиёт рақами] тарзида, яъни кетма-кет ёзиб, ораси; билан ажратилади, масалан, [3: 154; 6; 1: 33; 22].
12. Адабиётни ёзиш тартиби:
12.1 Муаллиф ФИО. Китоб номи. Нашр қилинган шаҳар номи тўлиқ ёзилади, Сана. Масалан,
Бекмирзаэв И.И. Бурҳонуддин Маҳмуд ал-Бухорий ва Мовароуннаҳр
қозилиги. Тошкент, 2011.
12.2 Агар мақола китоб, журнал ёки тўплам таркибида бўлса қуйидаги тартибда берилади:
Муаллиф ФИО. Мақола номи / китоб, журнал ёки тўплам номи. Шаҳар номи тўлиқ, нашр йили, журнал бўлса № сони. Мақоланинг бошланиш ва охирги саҳифаси кўрсатилади. Масалан,
-
Халлиева Г. Записка пастора Амирханянца об истории Хивы // Проблемы Востоковедения. УФА, 2010. №2(48). С. 64–68.
-
Галянов В. Статистическая данные о кустарной, ремесленной, заводской и фабричной промышленности русской части города Ташкента / В книге: Сборник материалов для статистики Сыр-Дарьинской области. Издание Сыр-Дарьинского областного Статистического комитета. Под редакцией и д. Секретаря Комитета И.И.Гейера. Ташкент, 1891. С. 177‒205.
-
Сплер Б. Čагҳāниāн // Тҳе Encyclopaedia оф ислам. New эдитион. Вол.ИИ. Леиден, 1991. П. 1‒2.
-
Синор Д. Тҳе оригин оф Turkic Балиқ “town” // Central Asiatic Жоурнал. Wiesbaden, 1981. № 25. Р. 95‒102.
13.Фойдаланилган адабиётлар рўйхати учун НАМУНА
Фойдаланилган адабиётлар
-
Алишер Навоий замондошлари хотирасида / Тузувчи: Б. Аҳмедов. Тошкент, 1986.
-
Абдулҳаким Шаръий Жўзжоний. Ислом ҳуқуқшунослиги. Ҳанафий мазҳаби ва Ўрта Осиё фақиҳлари. Тошкент, 2002.
-
Анке ф. Кюгельген. Мийан Фадли Ахмад / Ислам на территории бывшей Российской империи: Энциклопедический словарь / Под ред. С.М. Прозорова. Вып.4. Москва, 2003. С. 49‒50.
-
Галянов В. Статистическая данные о кустарной, ремесленной, заводской и фабричной промышленности русской части города Ташкента / В книге: Сборник материалов для статистики Сыр-Дарьинская области. Издание Сыр-Дарьинского областного Статистического комитета. Под редакцией и д. Секретаря Комитета И.И.Гейера. Ташкент, 1891. С. 177‒205.
-
Камолиддин Ш.С. Культура оседлых тюрков Средней Азии. Тошкент, 2007. http://www.eurasica.ru/articles/uzbeks
-
Кляшторный С.Г. Памятники древнетюркской письменности и этнокультурная история Центральной Азии. Санкт‒Петербург, 2006.
-
Мирзо Олим Махдум ҳожи. Тарихи Туркистон / Сўзбоши ва изоҳлар Ш.Воҳидовники, араб ёзувидан табдил Ш.Воҳидов ва Р.Холиқованики, кўрсатгичлар Ш.Воҳидов Д.Сангированики. Тошкент, 2009.
-
Мўминов А. Ҳанафий уламоларнинг Марказий Мовароуннаҳр шаҳарлари ҳаётида тутган ўрни ва роли (ИИ‒ВИИ/ВИИИ‒ХИИИ асрлар). // Тарих фанлари доктори илм. ... диссертация автореферати. Тошкент, 2003.
-
Мухаммад ибн Наджиб Бакран. Джахан-наме (Книга о мире) / Издание текста, введение и указатели Ю. Е. Борщевского. Ч. 1. Москва, 1960.
-
Муҳаммад Фозилбек. Мукаммали тарихи Фарғона. Ўзрфа Шарқшунослик институти қўлёзмаси, инв.№ 5971.
-
Рашид ад-Дин. Сборник летописей / Пер. с персидского О.И. Смирновой, редакция проф. А.А. Семенова. Москва‒Ленинград, 1952. Т.1, кн. 2.
-
Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат Архиви, И-19-фонд, 1-рўйхат, 34468- йиғма жилд.
-
Ҳусайн Воиз Кошифий. Китоби Хотамнома. Форс тилида. Ўзр ФА Шарқшунослик институти қўлёзмалар фонди, инв. № 4388.
-
Ҳудуд ал-’Алам, Тҳе регионс оф тҳе world, а Персиан геограпҳй / Транслатед анд эхплаинед бй В.Минорскй. Лондон, 1970.
-
Juwayni, Ала ад-Дин Ата-Малик. Тҳе Ҳисторй оф тҳе world conqueror / Тр. бй Ж.А.Бойле. Манчестер, 1958.
-
Синор Д. Тҳе оригин оф Turkic Балиқ “town” // Central Asiatic Жоурнал, № 25. Wiesbaden, 1981. Р. 95‒102.
-
Спулер Б. Čагҳāниāн // Тҳе Encyclopaedia оф ислам. New эдитион. Вол.ИИ. Леиден, 1991. П. 1‒2.